UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0 14:17Гэтжининг менежери Топурияга қарши реваншни истисно қилди: "Унинг акаси ҳаётини сақлаб қолди" 0

26 июн 14:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ислам Махачев - Йен Гэрри жангини ким суғурталаши маълум

15 август куни Филадельфияда бўлиб ўтадиган UFC 330 турнирининг асосий жанги учун захира варианти айтилди.

UFC ярим ўрта вазн тоифаси рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган Майкл Моралес айнан UFC 330 турнири доирасида навбатдаги жангини ўтказишига қарамай, Ислам Махачев - Йен Мачадо Гэрри жангини суғурталайди. 

Бу ҳақда мағлубиятсиз эквадорлик жангчи спорт шарҳловчиси Карлос Легаспига берган интервьюсида маълум қилди.

"UFC менга Ислам Махачев ва Йен Гэрри ўртасидаги жангда кимнидир алмаштиришимни айтди. Лекин ўша куни ўзим ҳам жанг ўтказаман. Тўғри, ҳозир расман рақибим айтилмади. Кимдир Карлос Пратес ҳақида гапирса, кимдир дивизионимиздаги бошқа жангчининг номини тилга олади. Лекин мен: кимни беришлари менга барибир, дедим. Ҳар қандай ҳолатда ҳам 15 августгача вазн қиламан. Ҳар қандай ҳолатда ҳам тарози маросимида вазн ўлчашга чиқаман. Худо хоҳласа менга шу куни камар учун жанг қилиш имконияти берилса, буни бажонидил амалга ошираман", - деди Моралес.

Ўтган ҳафта Карлос Пратес кейинги жанг учун шартнома олганини маълум қилганди. Майкл Моралеснинг баёнотидан келиб чиқиб, ярим ўрта вазн тоифасидаги даъвогар жанг UFC 330 турнирида бўлиб ўтади ва унинг иштирокчиларидан бири ёки иккаласи ҳам асосий тадбирни суғурта қилади, деб тахмин қилиш мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг