09 ноя 23:10
Янгиликлар
Ислом бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистонлик спортчилар мусобақанинг иккинчи кунини 15 та медаль билан якунлашди
Мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокига оид янгиликларни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
Шундай қилиб, Ислом бирдамлиги ўйинларининг иккинчи куни ортда қолди. Ўзбекистон кунни 3 та олтин, 7 та кумуш ва 5 та бронза медали билан якунлади. Ҳозирда ҳисобимиздаги умумий медаллар сони 20 тани ташкил этяпти: 4 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза. Медаллар жамғариш рейтингида Туркиядан кейин иккинчи ўриндамиз.
23:05. Сузиш: 200 м масофага кечган эркин усулдаги микст дастурида аёллар тўртлигимиз 9:18.42 дақиқа билан тўртта жамоа орасида охирги, йигитларимиз эса 7:49.06 натижа билан саккизта жамоа орасида олтинчи поғонани банд этди.
22:45. Сузиш баҳсларида Маҳдия Мухторова аёллар ўртасида, Муҳаммадисмоил Раҳмонов эса эркаклар ўртасидаги 100 м масофага брасс усулида сузиш дастурида энг охирги поғоналарни банд этишди.
Оғир атлетикачи Диёрбек Рўзметов силтаб кўтариш дастурида 171 кг натижа билан тўртинчи бўлди ва мусобақани битта кумуш медаль билан якунига етказди.
22:05. Чарм қўлқоп устамиз Мадияр Данияров (60 кг) Ислом бирдамлиги ўйинлари ярим финалида Эрон вакили Даниял Шоҳбахшни 4:1 ҳисобида енгиб, финал масаласини ҳал қилди.
21:53. Музаффарбек Тўрабоев дзюдо баҳсларининг +100 кг вазн тоифасидаги беллашувлари ғолибига айланди. Ҳамюртимиз финалда тожикистонлик Темур Раҳимовни доғда қолдирди.
21:33. Маҳоратли дзюдочимиз Алишер Юсупов Ар-Риёддаги ўйинларни учинчи ўринда ниҳоясига етказди. У бронза медали учун жангда қирғизистонлик Эмирхан Жолдошказиевни мағлубиятга учратди. Юсупов мусобақа ярим финалида Музаффарбек Тўрабоевга имкониятни бой берган эди.
21:28. Боксчи Хуморабону Мамажонова ярим финал босқичида Жазоир терма жамоаси аъзоси Селмоуни Чахирани 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва ҳал қилувчи босқичга йўл олди.
21:22. Дзюдо терма жамоамиз аъзоси Ирисхон Қурбонбоева (+78 кг) Ислом бирдамлиги ўйинлари финалида туркиялик Ҳилал Ўзтуркка мағлуб бўлиб, мусобақани кумуш медаль билан якунлади.
21:05. Дзюдочи Умида Ниғматова бронза медали учун кечган баҳсда Тунис вакиласи Сивар Дауадига мағлуб бўлди.
20:55. Диёрбек Рўзметов (71 кг) оғир атлетиканинг даст кўтариш баҳсларида 148 кг натижа билан иккинчи бўлди ва кумуш медалга эга чиқди.
Футзал терма жамоамиз мусобақанинг ярим финал босқичида Эрон билан баҳс олиб борди ва 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Вакилларимизнинг бронза медали йўлидаги рақиби номи бироздан сўнг маълум бўлади. Ўйин 11 ноябрь куни 18:00 да ўтказилади.
20:30. Боксчи Зилолахон Юсуфова туркиялик Рабия Топузга 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан чекланди.
20:20. Ўзбекистонлик дзюдочи Маржона Кўчимова (78 кг) бронза медали учун кечган баҳсда Озарбайжон вакиласидан устун келди ва жамоамиз ҳисобига навбатдаги медални тақдим этди. Ҳозирда ҳисобимизда 3 та олтин, 7 та кумуш ва 3 та бронза мавжуд.
20:00. 90 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик дзюдочи Шаҳзодхўжа Шарипов Ислом бирдамлиги ўйинлари чемпионига айланди. Ҳамюртимиз ҳал қилувчи босқичда баҳрайнлик рақибидан устун келди.
19:25. Дзюдочимиз Хуршида Раззоқбердиева финалда озарбайжонлик Судаба Агаевага имкониятни бой берди ва натижада кумуш медални қўлга киритди.
18:18. Оғир атлетика. -58 кг вазн тоифасида Нигора Абдуллаева силтаб кўтариш машқларида ҳам кумуш медаль қўлга киритди. У шунингдек умумий иккикураш якунига ҳам кумуш медалга сазовор бўлди. Шу тариқа, Нигора делегациямиз ҳисобига умумий ҳисобда 3 та кумуш медаль қўшиб қўя олди.
17:45. Дзюдода кечки дастур ҳам қизиқ ўтиши кутилмоқда. Тўрт нафар полвонимиз финалда, уч нафари эса бронза учун курашади.
Бронза медали учун:
-78 кг: Маржона Кўчимова – Гунел Ҳасанли (Озарбайжон)
+78 кг: Умида Ниғматова – Сивар Дауади (Тунис)
+100 кг: Алишер Юсупов – Эмирхан Жолдошказиев (Қирғиз Республикаси)
Финал:
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева – Судаба Ағаева (Озарбайжон)
-90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов – Исрапил Сагаипов (Баҳрайн)
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева – Ҳилал Ўзтурк (Туркия)
+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев – Темур Раҳимов (Тожикистон)
17:40. Оғир атлетика. -58 кг вазнли спортчимиз Нигора Абдуллаева даст кўтариш машқларида кумуш медалга сазовор бўлди.
17:06. -60 кг вазнли боксчимиз Абдуллоҳ Мадаминов ироқлик боксчини мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди.
16:14. -70 кг. Хуршида Раззоқбердиева озарбайжонлик рақибасидан устун келиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
16:05. +100 кг вазн тоифасида ҳам ўзбекча дерби: Музаффар Тўрабоев Алишер Юсуповни мағлубиятга учратиб, финалда жанг қилиш ҳуқуқини йўлга киритди.
15:35. -60 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Одинахон Исмоилова ярим финалда покистонлик рақибасини мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди.
15:20. -54 кг вазнли боксчимиз Узукжамол Юнусова ярим финалда туркиялик рақибасига ютқазди ва бронза медали билан кифояланди.
15:15. Олтин ва кумуш! -65 кг вазн тоифасидаги оғир атлетикачимиз Адҳамжон Эргашев силтаб кўтариш машқида 170 кг билан олтин, икки кураш ҳисобида эса 304 кг натижа билан кумуш медални қўлга киритди.
14:45. -90 кг вазн тоифасида дзюдочимиз Шаҳзодхўжа Шарипов қирғизистонлик рақибидан устун келди ва финалга чиқди.
14:20. Адҳамжон Эргашев даст кўтариш машқида 134 кг натижа билан бронза медалига эга чиқди.
14:25. -78 кг вазн тоифасида дзюдочимиз Маржона Кўчимова камерунлик рақибасига ютқазди.
14:20. -70 кг вазнли дзюдочимиз Хуршида Раззоқбердиева қирғизистонлик рақибасидан устун келди.
14:15. Дзюдо. +100 кг вазнда Алишер Юсупов туркиялик рақибини иппон эвазига мағлуб этди.
14:10. +100 кг вазн тоифасида Музаффар Тўрабоев озарбайжонлик рақибини мағлубиятга учратди.
14:05. +78 кг вазнда Ирисхон Қурбонбоева Миср вакиласидан устун келди. Яна бир ярим финал!
13:55. +78 кг вазнли дзюдочимиз Умида Нигматова камерунлик рақибасини иппон эвазига мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди.
13:38. -90 кг вазнли дзюдочимиз Шаҳзодхўжа Шарипов тожикистонлик рақибини мағлубиятга учратди.
13:24. Дзюдо. -78 кг вазн тоифасида Маржона Кўчимова қирғизистонлик рақибасидан устун келди.
12:45. Оғир атлетикачимиз Адҳамжон Эргашев -65 кг вазн тоифасида ўз иштирокини бошлашга ҳозирлик кўрмоқда. 13:00дан сўнг у супачага чиқади.
12:15. Сузиш баҳслари бошланди. Комплекс сузиш баҳсларида Роман Беркович ва Самир Абдужабборов иштирок этди. 5 нафар спортчи орасида Самир иккинчи, Роман эса 4-бўлиб маррага етиб келди.
12:30. Чалқанча сузишда Бунёд Бахтиёров 8 спортчи орасида 7-бўлиб маррага етиб келди.
Бугун мусобақада иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати:
12:00 дан сўнг. Сузиш (эркаклар, 200 м яккалик комплекс саралаши). Роман Беркович, Самир Абдужабборов
12:15 дан сўнг. Сузиш (эркаклар, 100 м чалқанча сузиш саралаши). Бунёд Бахтиёров
13:00. Оғир атлетика (эркаклар, 65 кг). Адҳамжон Эргашев
13:20 дан сўнг. Дзюдо (аёллар, 78 кг, чорак финал). Маржона Кўчимова - Акмаржан Турдажиева (Қирғизистон)
-90 кг: Шаҳзод Шарипов – Муҳаммаджон Абдулжалилзода (Тожикистон)/Аҳмед Элагеб (Судан)
+100 кг: Музаффарбек Тўрабоев – Ушанги Кокаури (Озарбайжон)
+100 кг: Алишер Юсупов – Минур Эртуг (Туркия)
-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева – Фабиҳа Бусра (Бангладеш)/Мирзаийм Дуйшонбекова (Қирғиз Республикаси)
-78 кг: Маржона Кўчимова – Акмаржан Турдажиева (Қирғиз Республикаси)
+78 кг: Умида Ниғматова – Анита Мбелла Соппи (Камерун)
+78 кг: Ирисхон Қурбонбоева – Сафа Солиман (Миср)
15:00. Бокс (аёллар, 54 кг, ярим финал). Узукжамол Юнусова - Айсен Таскин (Туркия)
16:30. Бокс (эркаклар, 65 кг, ярим финал). Абдуллоҳ Мадаминов - Али Ал Саррай (Миср)
16:30. Оғир атлетика (аёллар, 58 кг). Нигора Абдуллаева
18:00. Футзал (эркаклар, ярим финал). Ўзбекистон - Эрон
19:30. Оғир атлетика. (эркаклар, 71 кг). Диёрбек Рўзметов
20:00. Бокс (аёллар, 51 кг, ярим финал). Зилолахон Юсуфова - Рабия Топуз (Туркия)
20:20. Бокс (аёллар, 57 кг, ярим финал). Ҳуморабону Мамажонова - Чахира Селмоуни (Жазоир)
21:10. Бокс (эркаклар, 60 кг, ярим финал). Мадияр Данияров - Даниял Шахбахш (Эрон)
21:15 дан сўнг. Сузиш (аёллар, 100 м брасс усулида сузиш финали). Маҳдия Мухторова
21:20 дан сўнг. Сузиш (эркаклар, 100 м брасс усулида сузиш финали). Муҳаммадисмоил Раҳмонов
Фикрлар