29 янв 14:51
Янгиликлар
Футбол
Испан грандлари "Челси" футболчисини нишонга олди
Лондоннинг "Челси" клуби билан шартномаси якунланаётган ҳимоячи Сесар Аспиликуэта испан грандлари қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
32 ёшли ҳимоячи Мадриднинг "Реал" клуби шорт-листида бор.
"Қироллик клуби" футболчи учун олдинроқ унга қизиқиш билдирган "Барселона" билан курашишга тайёр. Икки гранд ҳам Аспиликуэтани нишонга олган, уни мавсум сўнггида текинга қўлга киритиш мумкин.
Сесар 2012 йилдан бери "аристократлар" шарафини ҳимоя қилади. Футболчи жорий мавсум АПЛ доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.
Ҳавола :
Манба : championat.asia
Фикрлар