UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

25 сен 11:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримов Головкин жанги андеркардида рингга кўтарилади ФОТО

Хабар берганимиздек, профессионал боксчимиз Исроил Мадримов ўзининг проф рингдаги тўртинчи жангида рингга кўтарилади.

Чарм қўлқоп устамиз 5 октябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги муҳташам Madison Square Garden аренасида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида рингга чиқади. Бўлажак жангда ҳамюртимизга мексикалик Алехандро Баррера рақиблик қилди. 

Оқшомнинг марказий жанги ярим ўрта вазн тоифасда собиқ жаҳон чемпиони қозоғистонлик Геннадий Головкин ҳамда украиналик Сергей Деревьянченко ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу жангда ўртага вакант бўлиб турган IВF чемпионлик камари қўйилади. Головкин иштирокидаги жангдан аввалги баҳсда эса айнан Мадримов Баррерага қарши рингга чиқади. Яъни, Исроил иштирокидаги жанг Головкин бокс оқшомининг андеркард жанги сифатида қайд этилди.    

Маълумот учун, WBA Intercontinental чемпионлик камари соҳиби бўлиб турган Исроил Мадримов шу кунгача ўтказган уччала жангини ҳам муддатидан аввал якунлаган. 34 ёшли тажрибали Баррера эса 34 та жангда рингга кўтарилган. Ҳисобида 29 та ғалаба (18 та нокаут) ва 5 та мағлубият (1 та нокаут) бор.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

   
25 сен 14:07:07
Judo 1
Madrimovga omad tilaymiz!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг