UZ

Сўнгги янгиликлар

15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0 10:55Шауб Нурмагомедовнинг мағлубияти ҳақида: "Навбат Махачевга!" 0 10:28Рафинья, Беллингем, Обамеянг, Баэна ва Теналья Ла Лигада ойнинг энг яхши ўйинчиси совринига номзод сифатида кўрсатилди 0 09:56Сонг Нурмагомедов устидан қозонилган ғалаба тасодифий эмаслигини исботлади 0 09:27Dana White's Contender Series 4-ҳафта натижалари: беш нафар жангчи UFC билан шартнома имзолади 0 08:54Арман Царукян Ислам Махачевнинг рекордини янгиламоқчи 0 08:23Месси шарафига Аргентинадаги кейинги турнинг барча ўйинлари 10-дақиқада тўхтатилади 0

04 июн 14:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримов мексикалик рақибга қарши жанг олдидан қандай фикрда?

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, шу билан бирга профессионал рингда ҳам фаолият олиб бораётган Исроил Мадримов 9 июнь тонгида Нью-Йорк шаҳридаги машҳур "Madison Square Garden" аренасида рингга кўтарилади.

Ўша куни боксчимизга мексикалик Норберто Гонсалес рақиблик қилади. 

"Жангга тайёргарлик яхши ўтди. Беллашувга ҳам жисмоний, ҳам техник томонлама яхши тайёрландик. 10 раундгача спарринг жанглар олиб бордим. Барчаси жойида. Жангга тайёрман. Бўлажак баҳс қийин бўлиши аниқ. Чунки мексикалик боксчилар чидамли бўлади. Навбатдаги рақибим - Норберто Гонсалес ноқулай спортчи ҳисобланади. Унинг рекорди мақтанишга арзигулик бўлмасада, ютқазган рақиблари кучли ҳисобланади. Деярли барча жангларини охиригача олиб борган. Чемпионга қарши жангдагина нокаутга учраган. Ушбу жанг қийин бўлиши билан бирга, мен учун катта тажриба бўлиши кутилмоқда. Насиб қилса, ўзимга билдирилган ишончни оқлайман ва навбатдаги ғалабамни қўлга киритаман", - деди Исроил Мадримов.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Ўзбек боксига оид янгиликларни телеграмда кузатиб боринг > > > t.me/boxinguzbekistan

Инстаграм: instagram.com/boxinguzbekistan_official

Твиттер: twitter.com/uzb_boxing

Фейсбук: facebook.com/boxing.uz

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг