UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Испания собиқ устози Корея терма жамоасининг вақтинчалик бош мураббийига айланди 0 16:24Шевченконинг жамоаси UFC чемпионлик камаридан воз кечиш қарорини изоҳлади 0 15:53Майкл Пейж: "Ҳа, зерикарли жангчиман" 0 15:22Пэдди Пимблетт потенциал рақибларини айтди 0 14:51Саудияликлар энди топ менежерларни олиб кетмоқда: "Ливерпуль" спорт директори "Ал Ҳилол"да ишлайди 0 14:20Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жанг бўлмаслигини маълум қилди 0 13:49Формула-1. Андреа Кими Антонелли  — Италия Гран-приси ғолиби! 0 13:18ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори! 0 12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0 12:16IBA ва RAF ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади 0 11:45Икки вазнда собиқ KSW чемпиони UFC билан шартнома имзолади, унинг рақиби маълум + ПОСТЕР 0 11:14Хамзат Чимаев UFC`даги навбатдаги жанги бўйича вазиятга ойдинлик киритди 0 10:43Мессидан сўнг Аргентина терма жамоасини сардори ким бўлиши маълум 0 10:12"Ана шу қора йигит". Раҳмонов треш-ток учун UFC`нинг қайси жангчисини калтакламоқчи эканини айтди 0 09:41UFC’да Жастин Гэтжи ва Илия Топурия ўртасидаги реванш жанги муҳокама қилинмоқда 0

03 янв 08:47
Янгиликлар

Теннис

Истомин - Дональдсон учрашуви эртага бўлиб ўтади

Австралиянинг Брисбен шаҳрида соврин жамғармаси 469,910 АҚШ долларини ташкил қилувчи 2018-йилги мавсумнинг илк турнири давом этмоқда.

Хабар берганимиздек, турнирда иштирок этаётган мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Денис Истомин кеча илк давра учрашувида мусобақанинг еттинчи рақамли теннисчиси босниялик Дамир Жумхурни 6:7, 6:3, 6:2 ҳисобида мағлуб этганди.

Энди ҳамюртимиз иккинчи давра баҳсини эртага Тошкент вақти билан эрталаб соат 07:00да ўтказади. Унинг рақиби америкалик Жаред Дональдсон бўлади. Теннисчилар шу кунгача икки бор тўқнаш келишган ва ҳар икки учрашувда ҳам Истоминнинг қўли баланд келган.


Таққослаш учун, Жаред Дональдсон дунё рейтингида 54-ўринни эгаллаб турибди. Денис Истомин 63-поғонадан жой олган. Кеча теннисчимиз мағлуб этган Дамир Жумхур эса ATP рейтингида 30-ўринни банд этган. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
03 янв 13:46:14
Husniddin Mirzaliyev
Istomin odatda qur'a omadli kelsa, qo'shimcha motivatsiya bilan harakat qiladi.Ertangi baxsda omad
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг