UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Эркин курашчиларимизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби маълум! Рўйхатда Разамбек борми? 0 20:29Скалони Аргентина терма жамоаси билан хайрлашмоқчи 0 19:58Анвар Анваров дунёнинг энг кучли узунликка сакровчилари сафида 0 19:27Ислам Махачев UFC 333 турнирининг асосий жангларига тахмин билдирди 0 18:56Раҳмоновга Қозоғистон Президенти бирор масалани ҳал қилишда ёрдам берганми? 0 18:25Зўравонлик айблови ва жароҳатлар билан курашган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз 0 17:54Пауло Коста Эдди Хирн билан шартнома имзолади ва UFC`дан озод этишини талаб қилди 0 17:23Гэтжи деярли уч ойдан сўнг Оқ уйдаги турнирда Топурияни қандай мағлуб этганини тушунтирди 0 16:52Синдаров рапид бўйича дунё рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Олдинда фақат афсона бор! 0 16:21Эрлинг Холанд учинчи ўринга кўтарилиб олди 0 15:50Жастин Гэтжи нима учун Исламнинг мухлиси эканлигини тушунтирди 0 15:19"Иккала вариант ҳам аъло". Дана Уайт Топуриянинг навбатдаги рақиби ҳақидаги саволга жавоб берди 0 14:48Раҳмонов ММА тарихидаги уч севимли жангчисини очиқлади 0 14:17Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради 0 13:46Волкановски Рамазоннинг вазнидаги чемпионлик жангига ўз тахминини айтди 0

10 июн 22:22
Янгиликлар

Теннис, Токио-2020

Истомин ҳам Олимпиадада иштирок этади

Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига Халқаро теннис федерацияси томонидан мамлакатимизнинг биринчи рақамли ракетка устаси Денис Истоминни жорий йил Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олгани тасдиқланганлиги ҳақида мактуб келди.


Биринчи рақамли теннисчимиз олимпия рейтинг жадвалида кучли 56 нафар теннисчи қаторидан ўрин олди ва тўрт йилликнинг энг йирик спорт байрамида қатнашиш хуқуқини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Денис Истомин 2012 йили Лондон (Буюк Британия)да бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида ҳам яккалик баҳсларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган эди.

Дастлабки босқичда испаниялик Фернандо Вердаскони 6-4, 7-6, иккинчи даврада эса люксембурглик Жиль Мюллерни 6-7, 7-6, 7-5 ҳисобида мағлуб этган Денис Истомин, учинчи босқичда швейцариялик Рожер Федерерга 5-7, 3-6 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Мазкур Олимпиадада дунёнинг етакчи теннисчиларидан бири Рожер Федерер финалга қадар йўлни мағлубиятсиз босиб ўтган.

Умид қиламизки, Денис Истомин “Рио-2016” ўйинларида ҳам Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилади. Бу йўлда унга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.




Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг