UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Тренд: Ўзбек ММА юлдузлари 80-йилларда қандай кўринишда бўлишарди? (ФОТО) 0 18:22Саншеш Испания клуби билан келишувга эришмоқда 0 17:46Магнус Карлсен Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши ўйини учун тахминини айтди 0 17:12Конор Бенн Райан Гарсияга қарши жанг олдидан тарозидан ўтгач, 8 соат ичида деярли 15 кг вазн йиғди 0 16:43Осиё ва Пара Осиё ўйинларига кузатиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:01Ван Дейк Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин 0 15:29"Битта жанг ва отанг озод". Конор UFC'дан кейин қаерга кетишини айтди 0 14:45Богдан Гусков: "Анкалаев — энг кучли ярим оғир вазнли жангчи, аммо..." 0 14:14Осиё ўйинлари-2026. Ўзбекистон байроқдорлари ким бўлиши аниқ 0 13:48Расман. "Арсенал" 17 ёшли грузиялик футболчи билан шартнома имзолади 0 13:07Пётр Ян Мераб Двалишвилига суғурта қилдириб қўйишни маслаҳат берди 0 12:36Усик фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди. Бу на Фьюри ва на Верховен 0 12:15Бугун Hungary Grand Slam 2026 турнирида Муроджон ва Элбекка мухлислик қиламиз 0 11:44Мбаппе: "Месси каби 39 ёшимда ўйнашимни кўра оламанми? 100 ёшгача ўйнашга тайёрман!" 0 11:13Райан Гарсия ва Конор Бенн вазн ўлчаш маросимида ҳозир бўлди 0

25 апр 12:42
Янгиликлар

Теннис

Истомин Рим турнирининг саралаш финалида кортга чиқди

Теглар :  Денис Истомин
Италия пойтахти Рим шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи турнирнинг саралаш баҳслари якунига етди.

Ушбу мусобақада тажрибали теннисчимиз Денис Истомин ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказди. Ҳамюртимиз саралаш баҳсларининг ярим финалида рейтингда ўзидан 351 поғона юқорида бораётган германиялик Себастьян Фанзеловдан 6/4, 4/6, 6/3 ҳисобида устун келган эди. 

Афсуски, Истомин асосий тўрга йўлланма берган учрашувда саралашнинг ўнинчи ракеткаси, италиялик Франческо Фортига 1/6, 3/6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

Таққослаш учун, Денис ATP рейтингида 760, Франческо эса 357-поғонадан жой олган. Бугун Форти асосий тўрнинг илк даврасида дунёнинг 170-ракеткаси, италиялик Андреа Пеллегринога қарши кортга чиқади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг