UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0

08 авг 07:42
Янгиликлар

Таэквондо

Жаҳон чемпионати. Бугун қайси таэквондочиларимиз жанг қилишади?

Кеча, 7 август куни Тошкентда таэквондочи кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олганидан хабарингиз бор.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркиб билан (20 нафар спортчи) иштирок этмоқда. Дастлабки кунги мусобақаларда ўзбекистонлик 5 нафар таэквондочи даянга чиқди. Тўрт нафар ҳамюртимиз нимчорак финалда мағлуб бўлган бўлса, Мубина Маъмуржонова чорак финалда имкониятни бой берди.   

Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида Ўзбекистон шарафини қуйидаги 5️ нафар таэквондочи ҳимоя қилади. 

-3️3 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини Муҳаммадамин Алиев ҳимоя қилади. Қуръага кўра спортчимизнинг 1/16 финалдаги рақиби британиялик Оуен Блант бўлади. Ушбу жанг ғолиби нимчорак финалда Хулио Мигель Сапата (Филиппин) - Шохруз Норов (Тожикистон) жуфтлиги ғолибига қарши жанг қилади.  

-3️7 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини Аброр Ўлмасов ҳимоя қилади. Ҳамюртимиз Жаҳон чемпионатини 1/32 финалда қирғизистонлик Ярослав Романовга қарши баҳс билан бошлайдиган бўлди. Ушбу баҳс ғолиби 1/16 финалда қозоғистонлик Тамирлан Тлеулес билан тўқнаш келади. 

-5️3 кг вазнда таэквондочимиз Самандар Ҳамдамов мусобақани нимчорак финалда болгариялик Денис Димитровга қарши жанг билан бошлайдиган бўлди. 

-4️1 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Лайло Зайниддинова 1/16 финалда тожикистонлик Гулноза Максумовага қарши даянга чиқади. Ушбу баҳсда ғолиб чиққан таэквондочи нимчорак финалда мисрлик Яна Элманзалви билан жанг қилади. 

-4️7 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган Ситора Муҳаммад Ғулом Расул 1/16 финалда болгариялик Алина Иванова билан тўқнаш келади. Бу жангда ғолиб чиққан спортчи нимчорак финалда қозоғистонлик Мария Севостянова ҳамда кореялик Юн Хи Чэ жанги ғолибаси билан жанг қилади. 


Ўзбекистон таэквондо WTF Ассоциацияси матбуот хизмати 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг