UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55Дастин Порье Рамазон Темировни мақтаб, унга рақиб таклиф қилди 0 18:21Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги 70 та медали учун жами қанча мукофот пули тўланади? 0 17:15Фабио Каннаваро: "Терма жамоада соғлом рақобат бўлиши керак" 0 16:39Теннисчи Александра Бармичева J200 Истанбул турнирида чемпион бўлди 0 15:57UFC 335 турнирининг марказий жанги BMF камари учун бўлиб ўтади (ПОСТЕР) 0 15:16Президент Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни табриклади 0 13:01Brisbane-2032 Олимпиадасининг какаду қушидан илҳомланган логотипи расман тақдим этилди (ФОТО) 0 12:02Осиё ўйинлари: Хитой матбуоти ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ходими Чжан Юнингни бўғиб олганини таъкидламоқда 0 11:07Алекс Перейранинг кейинги рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 10:00Осиё ўйинларида бешинчи бўлган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда кутиб олинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0

25 окт 09:33
Янгиликлар

Кураш

Жаҳон чемпионати. Бугун тўрт полвонимиз гиламга чиқади, уларнинг рақиблари маълум

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда ва бугундан юнон-рум кураши бўйича беллашувлар бошланади.

Бугун “Papp Laszlo Arena” мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатининг олтинчи кунги беллашувларида полвонлар 55, 63, 72 ҳамда 82 кг вазн тоифаларида гиламга чиқишади. Юртимиз шарафини тўрт нафар юнон-рум курашчимиз жаҳон чемпионати медаллари учун баҳсларга киришади. 

-55 кг вазн тоифасида юртимиз спорт шарафини Илҳом Баҳромов ҳимоя қилади. Нанкин ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби 1/8 финалдан баҳсларга қўшилади ва бу босқичда у украиналик Александр Трифоновга қарши гиламга чиқади. 

-63 кг вазн тоифасида Ўзбекистон номидан Рио Олимпиадаси совриндори Элмурат Тасмурадов иштирок этади. У илк квалификация беларуслик Сослан Дауров билан тўқнаш келади. 

-72 кг вазнда Ашхободда ўтган Ёпиқ иншоатлардаги Осиё ўйинлари совриндори Арам Варданян ўз имкониятини синовдан ўтказади. Арамнинг илк саралашдаги рақиби украиналик Парвиз Насибов бўлади. Агар у Парвиздан устун келса, 1/8 финалда қозоғистонлик Демеу Жадраев билан рўбарў келади.

-82 кг вазн тоифасида эса Нурбек Хошимбековдан медал кутамиз. У қуръа натижасига кўра биринчи квалификация баҳсларидан курашга қўшилади. Унинг рақиби хитойлик Жун Жиэ На бўлади. Ғолиб чиққан тақдирда нимчорак финалда қирғизистонлик Атабек Азисбеков билан учрашади. 

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатининг биринчи кунги баҳсларида -74 кг вазн тоифасида гиламга чиққан ҳамюртимиз Осиё ўйинлари ғолиби Бекзод Абдураҳмонов терма жамоамизга бронза медалини тақдим этганди. Ҳозирча ана шу медал ягоналигини сақлаб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг