UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Спортчи учун энг яхши "допинг" – уйдаги тинчлик 0 18:23Осиё Чемпионлар Лигасида қанча пул ишлаб топса бўлади? 0 17:52Конор Макгрегор: "Қасос олишни истайман ва бунга эришаман" 0 17:21Мераб Двалишвили Умар Нурмагомедовнинг мағлубиятига илк бор фикр билдирди 0 16:50Афсонавий Виши Ананд Самарқанд Олимпиадаси машъаласини Синдаровга топширди 0 16:19Ямаль — "Олтин тўп" ҳақида: "Фақат икки энг яхши ўйинчи бор, аммо бу йил мукофот менга тегиши керак!" 0 15:48Головкин Ислом бирдамлиги спорт федерацияси (ISSA) вице-президенти этиб сайланди 0 15:17Бибоссинов WBO Africa чемпионига қарши жангда жароҳат олди 0 14:46Мураббий: "Агар Гэрри бироз тажовузкорроқ бўлганида, Махачевни нокаут қиларди" 0 14:15Бугун "Нефтчи" ва "Пахтакор" Элит ОЧЛдаги иштирокини бошлайди 0 13:54Кункабаев фаолиятини якунлаши мумкинлигига ишора қилди 0 13:40BREAKING: Сирил Ган UFC чемпиони сифатида эълон қилинди 0 13:13Хамзат Чимаев Царукян, Евлоев ва Яннинг жанглари бўйича ўз тахминини айтди 0 12:42Райан Гарсия навбатдаги жангини қачон ўтказишини айтди, Дана Уайт ҳам бунга тайёр! 0 12:11АПЛ ҳакамлар корпуси Манчестер дербисида Ҳоланд киритган гол борасида хатога йўл қўйилганини тан олди 0

08 авг 12:59
Янгиликлар

Таэквондо

Жаҳон чемпионати. Ҳозирча икки нафар таэквондочимиз чорак финалга йўл олди

Пойтахтимизда таэквондо бўйича кадетлар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугун кун давомида беш нафар таэквондочимиз даянга чиқиши ҳақида аввалроқ маълум қилгандик. 

-37 кг вазнли таэквондочимиз Аброр Ўлмасов 1/32 финалда қирғизистонлик Ярослав Романовни 33:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. 1/16 финалда эса қозоғистонлик Тамерлан Тлеулесга 12:17 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 


-33 кг вазн тоифасидаги Муҳаммадамин Алиев эса илк жангида британиялик Оуен Блантга қарши даянга чиқди ва 23:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Нимчорак финалда эса филиппинлик Хулио Мигель Сапатани 23:3 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди у чорак финалда швециялик Адеми Блеронга қарши баҳс юритади. 


-41 кг вазнли Лайло Зайниддинова мусобақани 1/16 финалдан бошлади. Ҳамюртимиз илк жангида тожикистонлик Гулноза Максумовага қарши жанг қилиб, 8:5 ҳисобида ғалаба қозонди. 1/8 финалда эса мисрлик Яна Элманзалви билан жанг қилган Лайло 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. Энди Лайло ярим финалга чиқиш учун эронлик таэквондочи Заҳро Зарин Наал Шейханига қарши жанг қилади. 


-47 кг вазнли қизимиз Ситора Муҳаммад Ғулом Расул 1/16 финалда болгариялик Алина Ивановани 11:5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Энди у чорак финалга чиқиш учун қозоғистонлик Мария Севостяновага қарши баҳс юритади. 


-53 кг вазнли таэквондочимиз Самандар Ҳамдамов ҳали жангларни бошламади. У иштирокини 1/8 финалда болгариялик Денис Димитровга қарши даянга чиқади. 


Суратлар муаллифи: Жаҳонгир Файзуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг