UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0

11 авг 16:52
Янгиликлар

Таэквондо

Жаҳон чемпионати. Нечта давлат қанча медаль олди?

7-10 август кунлари Тошкентда таэквондочи кадетлар ўртасидаги IV Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда дунёнинг 67та мамлакатидан 850 нафарга яқин спортчи ва мураббийлар иштирок этишди. 

Тошкентдаги Жаҳон чемпионатида 28та давлат спортчилари камида битта медаль олишди. 40га яқин мамлакат таэквондочилари эса уйга медалсиз қайтишди. Энг кўп медални эронликлар қўлга киритишди - 13та. Россиялик таэквондочилар эса 10та медалга эга чиқишди. Хитой Тайпеилик спортчилар 7 марта шоҳсупага кўтарилишди, Таиланд ҳамда Жанубий Корея ҳисобида 6тадан медаль бор. 

Ўзбекистон терма жамоаси эса ўз уйидаги мусобақада 2та медални қўлга киритди. 

Ушбу Жаҳон чемпионатида ўзбек таэквондоси тарихида янги саҳифа очилди. Яъни ўзбекистонлик таэквондочи кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳеч қачон финалга чиқмаган эди. -41 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Зафарбек Каримов барча рақибларни мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. Мусобақа якунида айнан у Жаҳон чемпионатида энг яхши эркак спортчиси деб топилди. 

-33 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Муҳаммадамин Алиев эса ярим финалга қадар етиб борди. Афсуски у финал остонасида бўлажак Жаҳон чемпионига мағлуб бўлди ва юртимиз ҳисобига бронза медалини келтирди. 

Ўзбекистон таэквондо WTF Ассоциацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг