UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0 10:06Ислам Махачев: "Кейинги жангим менинг фаолиятимдаги сўнггиларидан бири бўлади" 0 09:35UFC Fight Night 292 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади 0 08:54Бугун тўрт эркин курашчимиз жаҳон чемпионатида гиламга чиқади. Ғуломжон бронза йўлида курашади 0 08:13"Олтин тўп"-2026 учун овоз бериш натижалари эълон қилинди 0 07:42АCА 209: Саидёқуб Қаҳрамоновда мағлубият. Холмурод Нурматовчи? (Барча натижалар) 0 07:10Никита Цзю декабрь ойида рингга қайтади 0 22:51Шахмат бўйича 2027 йилги рапид ва блиц Жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 22:14Танташев ва Нажафалиев бригадаси Элит ОЧЛ баҳсларида ишлайди 0 21:31Александр Волков: "Ўзимни чемпион деб биламан" 0 20:56Жейк Пол декабрь ойида Дубайдаги турнирда рингга қайтади 0 20:23Ковингтон иштирокидаги жанг Hype FC турнирига қўшилди 0

09 авг 08:40
Янгиликлар

Таэквондо

Жаҳон чемпионати. Учинчи кунда қайси таэквондочиларимиз жанг қилишади?

7 август куни Тошкентда таэквондочи кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олганидан хабарингиз бор.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркиб билан (20 нафар спортчи) иштирок этмоқда. Иккинчи кунги мусобақаларда ўзбекистонлик 5 нафар таэквондочи даянга чиқди. Муҳаммадамин Алиев ярим финалга қадар етиб борди ва бронза медалини қўлга киритди.  

Жаҳон чемпионатининг учинчи кунида Ўзбекистон шарафини қуйидаги 5 нафар таэквондочи ҳимоя қилади. 

-41 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини Зафарбек Каримов ҳимоя қилади. Қуръага кўра спортчимизнинг 1/16 финалдаги рақиби озарбайжонлик Пунхан Мурсалов бўлади. Ушбу жанг ғолиби нимчорак финалда Нитхан Бриндамохан (Канада) - Милош Мандич (Сербия) жуфтлиги ғолибига қарши жанг қилади.  

-45 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини Назарали Назаров ҳимоя қилади. Ҳамюртимиз Жаҳон чемпионатини 1/8 финалдан бошлайди. Унинг рақиби 1/16 финалдаги Линус Вестерлунд (Швеция) - Хао Чен (Хитой Тайпеи) жангидан сўнг маълум бўлади.  

-44 кг вазнда таэквондочимиз Маржона Худойқулова мусобақани 1/16 финалда украиналик Олександра Лабузовага қарши жанг билан бошлайдиган бўлди. Бу жанг ғолибаси нимчорак финалда филиппинлик Крисриата Каталина Тиу билан тўқнаш келади. 

-55 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Мадина Нуруллаева 1/8 финалда АҚШ вакиласи Мая Матага қарши даянга чиқади. 

-59 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган Омина Ботирова 1/16 финалда австралиялик Селма Халилович билан тўқнаш келади. Бу жангда ғолиб чиққан спортчи нимчорак финалда латвиялик Анастасия Мочалина билан жанг қилади. 


Ўзбекистон таэквондо WTF Ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг