UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56Бо Никал Йоэл Ромеродан чемпионлик камарини ҳимоя қиладими? 0 08:35Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берди? 0 08:14Пэдди Пимблетт - Жастин Гэтжи жанги учун захира варианти айтилди 0 07:53Илҳом Назимовнинг RIZIN промоушенидаги навбатдаги жанги тасдиқланди 0 07:32UFC ярим ўрта вазн рейтингида бу йил умуман жанг ўтказмаган Раҳмонов кўтарилди 0 07:11Испания Кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлуб этди 0 19:0046 ёшли Пакьяо 2026 йилдаги режасини очиқлади 0 18:38Фёдор Емельяненко Нганну - Немков эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 18:15"Менга Чимаев эмас, UFC камари керак" - Нассурдин Имавов 0 17:40Шомуродов рамзий жамоадан жой олди 0 17:17Илия Топурия Пэдди Пимблеттга бўлган муносабати ҳақида гапирди 0 16:41"Шундагина унинг имконияти бўлади". Жастин Гэтжи Пэдди Пимблетт уни қандай мағлуб этиши мумкинлигини айтди 0 16:20Алекс Перейра Оқ уйдаги UFC турнирида қатнашиш нияти йўқлигига шаъма қилди 0 15:59Ўтиш ўйини. "Бухоро" "Арал"ни мағлуб этди ва Суперлигада қолди 0 15:39Бекзод Қурбонов Абу-Дабидаги турнирда олтин медални қўлга киритди 0

27 май 08:10
Янгиликлар

Хоккей

Жаҳон чемпионатида 1/2 финал жуфтликлари маълум

Финляндиянинг Хельсинки ва Тампере шаҳарларида ўтказилаётган хоккей бўйича жаҳон чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Кеча оқшом мусобақада чорак финал учрашувлари ўтказилиб, 1/2 финал жуфтликлари маълум бўлди. Драматик кечган Канада - Швеция учрашувида океан орти хоккейчилари ажойиб камбэкни амалга оширишди. Канадаликлар 0:3 ҳисобидаги мағлубиятни ғалабага айлантиришди. Асосий вақтда мувозанатни тиклаган Канада овертаймда ғалаба шайбасини киритишга муваффақ бўлди.  

Чехия терма жамоаси Германияни ортиқча қийинчиликсиз 4:1 ҳисобида енгди. Мусобақа мезбонлари Финляндия терма жамоаси Словакияга қарши ўйинда иродали ғалабани тантана қилди – 4:2. Биринчи бўлимдан сўнг "суоми" 1:2 ҳисобида имкониятни бой бераётган эди. 

Сўнгги чорак финал жуфтлигида АҚШ хоккейчилари Швейцариядан устун (3:0) келишди. Кетма-кет 7 та учрашувда ғалаба қозонган швейцарияликлар шу тариқа жаҳон чемпионатидаги иштирокларини якунлашди.


28 май. 1/2 финал жуфтликлари:

Тампере, "Нокиа-Арена", Финляндия — АҚШ

Тампере, "Нокиа-Арена", Канада — Чехия.

Ярим финал учрашувлари 28 май куни Тампере шаҳрида ўтказилса, 29 май санасида пойтахт Хельсинкида финал ва бронза медали учун ўйинлар бўлиб ўтади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
27 май 10:03:13
Sherxonbek Karakulov
Rossiy bulganda xammasini jonini sugurib olgan bulardi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг