UZ

Сўнгги янгиликлар

14:04Элдор Шомуродовда рекорд! 0 13:24Ёш юнон-рум курашчиларимиз Осиё чемпионатида биринчи бўлишди 0 12:37АҚШ терма жамоасининг Самарқанд мезбонлик қиладиган шахмат Олимпиадаси учун таркиби эълон қилинди 0 11:56Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионати – шафқатсиз мусобақа" (тўлиқ матбуот анжумани) 0 11:07Нурсултон Рўзибоев кечаги ғалабасидан сўнг Хоакин Бакли билан реванш ҳақида гапирди 0 10:33BOOMMM! Баҳодир Жалолов IBF камари учун жанг қилиши мумкин! 0 09:51Агит Кабайел супероғир вазнда тўлақонли WBC чемпионига айланди 0 09:19Sofascore. Терма жамоамиз аъзолари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 08:48Нурсултон Рўзибоев ғалабадан кейинги эмоциялари билан бўлишди 0 08:02Жаҳонгир Зокиров Zuffa Boxing'даги дебют жанги олдидан тарозига чиқди 0 07:18Султонов финал чиптаси учун баҳсда биринчи ракеткани "янчди" 0 06:33ЖЧ-2026. Ўзбекистон гуруҳдаги учинчи ўйинда ҳам ютқазди 0 00:35UFC Baku. Нурсултон Рўзибоев бонус қўлга киритмади, лекин гонораридан ташқари қўшимча яхшигина пулга эга чиқадиган бўлди 0 00:10Нурсултон Рўзибоев ёрқин ғалабага эришган UFC Baku турнирининг барча натижалари битта саҳифада 0 00:05Физиев иштирокидаги UFC Fight Night 280 турнирининг марказий жанги ҳам муддатидан аввал тугади 0

25 апр 04:59
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этган боксчиларимиз Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди + ФОТО

Теглар :  БоксПольша
Хабар бериб ўтганимиздек, 13-23 апрель кунлари Польшанинг Кельце шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда ўзбекистонлик ёш боксчилар ҳам иштирок этиб, 10 та медални қўлга киритишди. 

Қувонарлиси, мазкур жаҳон чемпионати ўзбек бокси тарихида янги саҳифа очди. Яъни, -54 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Нигина Ўктамова барча рақибаларини мағлубиятга учратган ҳолда, ўзбек боксчи қизлари ичида илк маротаба жаҳон чемпионига айланди. Бунгача қизларимиз хеч қачон жаҳон чемпионатида бундай натижа қайд эта олишмаганди. Йигитларимиз ичида эса Шаҳзод Музаффаров (-52 кг) ва Жаҳонгир Зокиров (+91 кг) олтин медални қўлга киритди. 

Жаҳон чемпионати қаҳрамонлари бугун тунда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинди. Кутиб олиш маросимиза Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон бокс федерацияси раҳбарияти, спортчиларимизнинг яқинлари, мухлислар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

Эслатиб ўтамиз, мусобақа давомида Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг