UZ

Сўнгги янгиликлар

06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 18:02Месси "жарималар қироли" бўлишига уч қадам қолди 0 17:30Осиё ўйинларининг иккинчи кунида битта олтин ва битта бронза! 0 13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0

03 авг 14:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Жаҳоннинг энг кучли жангчиси бўлмоқчиман". Шаҳрам Ғиёсов жаҳоннинг нуфузли бокс сайтига интервью берди

Жаҳон боксини ёритиб борувчи нуфузли BoxingScene интернет сайти ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов билан интервью ташкил этди.

Ушбу интервьюнинг эътиборга молик қисмларини таржима қилган ҳолда эътиборингизга ҳавола қиламиз. 


Барча қайтиб кетди, бухоролик Ғиёсов қолди

Бу вақт оралиғида барча кетди, мен эса ўзим қолдим. Бу ерда фақат бир ўзим қолгандим. Аслида, бунинг катта аҳамияти йўқ. Чунки мен профессионалман ва ўз мақсадим сари интилмоқдаман. Бу ерда қолиб, ўзимни янада кучли ҳис қилдим. Китоблар ўқидим, инглиз тилини ўргандим. Жоэль Диаснинг машғулот залида бошқа мамлакатлардан ҳам йигитлар бор эди, шунинг учун мен ўзимни ёлғиз ҳис қилмадим.

Оиласидан узоқлиги ҳақида

Сўнгги 15 йилда оиламсиз яшайман. Хитойдан тортиб Кубагача бўлган мамлакатларда. Доимо машғулотларда бўламан. Бу мен учун хеч қандай янгилик бўлгани йўқ. Оиламни яхши кўраман, уларни соғинаман. Лекин асосий мақсадимга эришиб, чемпион бўлмагунимча, бошқа томонга оғиб кетишни истамайман. Бу менинг, бизнинг орзуимиз. Агар мен ўз мақсадимга эришсам, уларга ҳам яхши бўлади. 


Навбатдаги жанг ҳақида

Мен жанг бўлмаса ҳам машғулотлар ўтказдим ва формамни ушлаб турдим. Машғулотларда максимал равишда катта куч билан ишлайман. Олти ойдан бери шу ердаман ва жангга тўрт ҳафта қолганида бу ҳақида хабар топдим. Мен руҳий томонлама тайёрман. Шунчаки танамни қийин жангга тайёрлаб бормоқдаман. 




Мен барчани ортда қолдира оламан дейдиганлардан эмасман. Ортимда кучли жамоа ва иккита яхши мураббий турибди. Курашишдан қочмайман. Агар жамоамдагилар бугун кечқурун чемпионлик жанги бўлиши ҳақида айтишса, мен жанг қилишга тайёрман. Жамоамдагилар чемпионлик жанги бўлиши ҳақида айтишди, бундан хурсандман. 


Энг кучли жангчи бўлишни истайман

Ишонч-эътиқодга кўп нарса боғлиқ. Мен тақводор мусулмон инсонман. Ўзимга, оиламга, мамлакатим ва президентимга ишонаман. Мени қўллаб-қувватлашмоқда. Шубҳасиз, мен жаҳоннинг энг кучли жангчиси бўлишни истайман. Бундан бошқа мақсадим йўқ.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
03 авг 14:29:55
CHELSEA2211
Oxirgi jumlani öqib tasirlandim tög'risi, omadingni bersin Shaxramjon...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг