UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10Усман Нурмагомедов UFC баннерлари фонида сирли пост қолдирди + ФОТО 0 13:46Dana White’s Contender Series ғолиби UFC`да 11 миллион доллар ишлаб топди 0 13:17Ўзбекистон крикет федерацияси Осиё крикети бошқарувидаги иштирокини янада мустаҳкамлади 0 12:42Чемпионлар Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми умумий босқичининг 36 та иштирокчисидан 32 таси маълум бўлди 0 12:13Мовсар Евлоев чемпионлик жангидан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 11:41Робот Усэйн Болтнинг рекордини янгилади 0 11:07Дзюдо бўйича терма жамоамиз янги бош мураббий қўл остида Lausanne Grand Slam 2026 турнирига йўл олди (Тўлиқ таркиб) 0 10:39Бир киши кам бўлиб қолган "Ал Насср" 0:2ни 3:2га айлантира олди + ВИДЕО 0 10:15Эркин кураш бўйича Олимпиада чемпиони Махачев билан беллашиш истагини билдирди 0 09:44"Умуман муаммо йўқ". Оливейра Жастин Гэтжига учта камар учун жанг таклиф қилди 0 09:18Ислам Махачев UFC`даги ўзи забт эта олмайдиган рекордни айтди 0 08:53Умарали Раҳмоналиев ва "Сабаҳ" Чемпионлар лигаси асосий босқичига чиқди + ВИДЕО 0 08:27Monterrey Open. Тимофеева дунёнинг 53-ракеткасига имкон қолдирмади 0 07:59Нурсултон Рўзибоев Париж шаҳрига жўнаб кетди + ФОТО 0 07:36UFC рейтинги янгиланди: Богдан Гусков Топ-10`ни тарк этди 0

19 фев 14:22
Янгиликлар

Дзюдо

Жалолиддин "Катта Дубулға" турнирини ғалаба билан бошлади, Гулнозада мағлубият

Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида дзюдо бўйича “Катта Дубулға” туркумига кирувчи йирик мусобақанинг иккинчи кунги беллашувлари бошланди.

Дзюдочиларимизнинг бугунги иштирокини истеъдодли ёш дзюдочимиз, 2020 йили ҳам катталар, ҳам ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони бўлган Жалолиддин Бойназаров бошлаб берди. -73 кг вазн тоифасидаги дзюдочимиз илк даврада тожикистонлик Беҳрузи Хожазодага қарши баҳс олиб борди. Қўшимча бўлимда Бойназаров томонидан амалга оширилган усул ҳамда унга берилган вазари баҳоси дзюдочимизни иккинчи даврага олиб чиқди. 

Хожазода катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 5-ўрин, 2019 йилги Тошкент Гран-Присида кумуш, Екатеринбург "Катта Дубулға" турнирида бронза медалини қўлга киритган эди. Бу Жалолиддин учун биринчи катта мусобақа ҳисобланади. Энди Бойназаров иккинчи даврада швециялик тажрибали рақиб Томми Макиасга қарши татамига чиқади.   

Афсуски, -70 кг вазн тоифасидаги тажрибали дзюдочимиз Гулноза Матниязова илк босқичдаёқ мағлубият аламини тотиб кўрди. У германиялик Живонна Скоккимаррога имкониятни бой бериб, мусобақа билан эрта хайрлашди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг