UZ

Сўнгги янгиликлар

08:06Дарья Латишева Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи совриндори + ФОТО 0 19:02Конор Макгрегор Хабиб Нурмагомедовни танқид қилди 0 18:36Машрабжон Рўзибоевнинг кейинги рақиби UFC собиқ жангчиси бўлади 0 17:502029 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати Мексикада ўтиши мумкин — FMF 0 17:19Макгрегор Ислам Махачевни Хабиб Нурмагомедовдан юқори баҳолади 0 16:452030 йилги қишки Олимпия ўйинлари дастуридаги ўзгариш эълон қилинди 0 16:18Рамазон Темиров Эрцегга қарши жанг олдидан Таиланддаги йиғинни якунлади (ФОТО) 0 15:52Моуринью "Реал"га керак бўлмаган ярим ҳимоячини аниқлади 0 15:10"Анча ёпиқ тарзда ишладик". Макгрегор Холлоуэйга қарши жанг учун тайёргарлик ҳақида гапирди 0 14:28Анвар Анваров Финляндиядаги халқаро мусобақада зафар қучди 0 13:41"Ҳурматсизлик қилишни камайтир, омадсиз". Макгрегор Гэтжининг чақирувига жавоб берди 0 13:17Неймарга 10 кун вақт берилди 0 12:43Олимпиада чемпиони Данияр Елеусинов Астанада маст ҳолатда қўлга олинди 0 12:09"У менга нима таклиф бера олади?" Макгрегор — Шавкат Раҳмонов билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 11:00Россиянинг халқаро спортга қайтиши: Ўзбекистон учун бу нимани англатади? (мутолаа учун) 0

18 ноя 12:15
Янгиликлар

Футбол

Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Истиқлол" вингери Жалолиддин Машарипов кеча Эрон телекўрсатувларидан бирида меҳмон бўлди.

Унинг фикрларини қуйида эътиборингизга ҳавола этамиз:

"Жароҳатим битди ва ўзимни яхши ҳис қиляпман. Эронлик шифокор оёғимни 10 сония кўздан кечириб, тиззаости пайим узилганини айтди, ўша пайтда у алдаётганини билардим. Яна бир жарроҳга учрадим ва жароҳатланган чап оёғим ўрнига ўнг оёғим суратини кўрсатдим ва у операция қилиш зарурлигини айтди. Ўзбекистон Президенти мен учун Германиядан энг яхши жарроҳни келтирди ва унинг ёрдамида соғайишга муваффақ бўлдим.

Фабио Каннаваро Ўзбекистонннинг олдинги ўйинларини кўриб чиққач, дарҳол таржимондан "бу 10-рақамдаги футболчи ким?", деб сўраган. Шундан сўнг мураббий менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади.

Осиё Кубогидан сўнг Қатар, БАА клублари ва "Персеполис"дан таклифлар тушди, бироқ мен "Истиқлол"ни танладим.

Остон Ўрунов мен билан бирга "Истиқлол"га ўтиши режалаштирилганди, аммо сўнгги лаҳзада у "Персеполис"га йўл олди. 

Рустам Ашурматов ҳам "Персеполис"дан таклиф олган, бироқ унга у ерда ўйнамаслигини айтиб, "Истиқлол"га чақирганман.

Бош мураббий Рикарду Са Пинту мендан Игорь Сергеев ҳақида айрим нарсаларни сўради. "Истиқлол" унга қизиқмоқда", – деди Машарипов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг