UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

12 апр 14:12
Янгиликлар

Спорт курашлари

Жалоловда кумуш, Поёновда бронза, Жамалов эса медалсиз қолди

Эркин курашчиларимиз Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида ўтказилаётган спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатини олтин медалсиз якунлайдиган бўлишди.

Финалга қадар етиб келган ягона эркин курашчимиз Умиджон Жалолов (-65 кг) ҳиндистонлик доимий рақибига ютқазиб, кумуш медаль билан кифояланди. Шерзод Поёнов (-92 кг) эса учинчи ўрин учун кечган беллашувда ғалаба қозониб, бронза медалига сазовор бўлди.

Ярим финалда япониялик унчалик таниқли бўлмаган курашчига бир очко фарқи билан ютқазиб қўйган Париж Олимпиадаси чемпиони Разамбек Жамалов бронза медали учун кечиши керак бўлган беллашувга чиқмади. Бунинг натижасида бронза медали мўғулистонлик Сулдҳуу Олонбаярга тақдим этилди. 

Бугун уч нафар эркин курашчимиз - Бегижон Қўлдошев, Бобур Исломов ва Париж Олимпиадаси совриндори Ғуломжон Абдуллаев Осиё чемпионатининг бронза медали учун гиламга чиқади. 


Бронза учун курашадиган ҳамюртларимиз:

-61 кг: Ғуломжон Абдуллаев — Азатберди Ашургулеев (Туркманистон)

-74 кг: Бегижон Қўлдошев —  Мустафо Аҳмедов (Тожикистон)

-86 кг: Бобур Исломов / Хидир Сайпудинов (Баҳрайн) — Болат Сакаев (Қозоғистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг