01 сен 20:07
Янгиликлар
Жанг олдидан Хабиб ёки Гэтжи жароҳат олса нима бўлади?
Унда енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов вақтинчалик чемпион Жастин Гэтжига қарши октагонга кўтарилади. UFC 254 турнири ташкилотчилари ҳар қандай ҳолатнинг олдидин олиш учун тайёр туришмоқчи.
Жумладан, промоушен расмийлари марказий жанг иштирокчиларидан бири жароҳат олса, ушбу жангнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган жуфтлик вариантини ҳам кўриб чиқишяпти. Дастин Порье ва Тони Фергюсон бу борада ўз хизматларини таклиф қилишга ҳам улгуришди.
"Ҳозирча менда Тони Фергюсон билан жанг учун расмий шартнома йўқ. Лекин ишончим комил, ташкилот бу жангни ташкил этиш бўйича ишлаяпти. Бизнинг жанг Хабиб — Гэтжи оқшомининг андеркард жанги бўлади. Агар марказий жанг бекор қилинса, у ҳолда Тони билан жангимиз оқшомнинг марказий тўқнашувига айланади. Ҳозир шу ҳақида гап бўляпти", — деди енгил вазнда собиқ вақтинчалик UFC чемпиони Дастин Порье.
Фикрлар