UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Чимаев, Царукян, Нурмагомедов жанг қиладиган RAF турнирининг тўлиқ таркиби тасдиқланди 0 11:34Винисиус узоқ муддатга дисквалификация қилингани ҳақида гапирди 0 11:03Тўлиқ таркибда қатнашган юнон-рум курашчиларимиз Жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди 0 10:32Артур Бетербиев қизиқарли янгиликлар ваъда қилди 0 10:01"Бу йигитларни қўллаб-қувватлаш керак". Пейж UFC’даги паст гонорарлар бўйича танқидга қўшилди 0 09:30Месси ва Суареснинг узатмалари "Интер Майами"га "Нью-Йорк Сити"ни мағлуб этишга ёрдам берди 0 08:59Жалолов рингга чиқадиган оқшомда 121 та мағлубияти бор боксчи жанг қилади 0 08:28Алекс Перейра Пауло Коста нима учун Магомед Анкалаевни мағлуб этишини тушунтирди 0 07:57"Янга қарши иккинчи жангнинг бошидаёқ ғалаба қозона олмаслигимни тушуниб етдим" - Двалишвили 0 07:26ЕЧЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган учрашувда ПСЖ "Манчестер Сити"ни таслим этди + ВИДЕО 0 19:30Вирал сурат ортидаги Мерьем: Туркия волейболининг 20 ёшли гўзали бутун дунёни ўзига қаратмоқда 0 19:05Умматалиев Бивол билан машғулот ўтказмоқда (ВИДЕО) 0 18:37Алекс Перейранинг синглиси UFC билан шартнома имзолай олмади 0 18:09Тошкент мезбонлик қиладиган IBA Nomad 16 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 17:30Мареска "Ман Сити" иши ҳақида ўз фикрини билдирди 0

07 июл 09:47
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жангга икки ҳафта қолганида Ҳасанбой Дўсматовнинг рақиби ўзгарди (ФОТО)

Маълум қилганимиздек, 20 июль куни Қирғиз Республикасининг Бишкек шаҳридаги шу номдаги аренада профессионал бокс оқшоми ташкил этилади.

Мусобақа доирасида ҳаваскор боксда икки карра Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов Филиппин вакили Ричард Ласпонага қарши баҳс олиб бориши ҳақида хабар бергандик.

Аммо турнирга икки ҳафта қолган бир пайтда Дўсматовнинг рақиби ўзгаргани ҳақида хабарлар тарқалди. Эндиликда андижонлик чармқўлқоп устаси Филиппиннинг бошқа бир боксчиси — Марк Антонио билан тўқнаш келали.

Маълумот учун, 32 ёшли Ҳасанбой ҳозирга қадар проф рингда 6 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Юртдошимиз сўнгги жангини 2023 йил ноябрь ойида Россия Федерациясида ЖАР вакили Сипхамандла Баленига қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра зафар қучганди. 28 яшар Марк Антонио ҳисобида эса 11 та ғалаба ва 2 мағлубият бор.

Таъкидлаш жоиз, Бишкекдаги бокс оқшомида Дўсматовдан ташқари коста-рикалик Дэвид Хименес, қозоғистонлик Сакен Бибосинов ҳамда Париж Олимпиадасида ўзбекистонлик Акмал Ҳасанов мураббийлигида иштирок этган қирғизистонлик Мунарбек Сейтбек Уулу каби таниқли боксчилар қатнашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг