UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0 18:21Гвардиола "Манчестер Сити"га қайтмоқда 0 17:50Кроуфордни қийнаган Исроил Мадримов беш йил ўтиб яна Тошкентда жанг қилади. Бу Исроил учун қанчалик аҳамиятли жанг? 0 17:19Сўнгги воқеалар фонида Жермелл Чарло Хайме Мунгияни жангга чорлади 0 16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0

04 ноя 13:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жанги бекор бўлган Шавкат Раҳмоновнинг эҳтимолий рақиблари айтилди

Чемпион Белал Муҳаммад сафдан чиққач, UFC рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турган Шавкат Раҳмонов рақибсиз қолганди.

Уларнинг жанги 7 декабрь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган UFC 310 турнирининг асосий тўқнашуви бўлиши керак эди.

"Ҳозир Шавкатга янги рақиб излашяпти. Шунчаки рақиб эмас, кучли ва муносиб жангчи бўлиши керак. Нима бўлган тақдирда ҳам биз белгиланган санада жанг ўтказишимиз шарт. Бир нечта вариантлар бор. Кўрамиз, энг мақбулини танлаймиз. Чемпионлик баҳси бўладими ёки оддий рейтинг жангими, очиғи бунинг фарқи йўқ. Ягона муаммо - биз Белал учун жангга тайёрлангандик. Энди машғулотларга ўзгартириш киритишга тўғри келади. Эдвардс, Усман, Маддалена, Гэрри... мана шу йигитларнинг бири билан жанг қилишни истаймиз", деди "Номад"нинг мураббийи Эдуард Базров.

Бундан ташқари, Раҳмоновнинг мураббийи Белал Муҳаммаднинг инфекция сабаб жангни бевор қилганига ҳам муносабат билдирди.

"Мен бу жиддий, жангни бекор қилишга сабаб бўладиган инфекция демаган бўлардим. Бундай инфекцияни кўплаб жангчилар юқтириб олишади. Касалхонада ётиб даволанадиган касаллик эмас. Ҳа, айрим ҳолатларда антибиотик қилинади. Аксарият ҳолларда мазь билан ҳам даволанади. Бир ҳам, узоғи билан ўн кунда машғулотларни бошлаган жангчиларни кўрганман. Биздан бундан ҳам жиддий сабаблар бўлган, лекин жангни ҳеч бекор қилмаганмиз", - деди Базров.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг