10 окт 08:56
Янгиликлар
Бокс/ММА

Жангига икки кун қолган Вальтер Уокер рақибсиз қолди
У якшанба куни тонг саҳарда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган UFC турнирида Усманга қарши октагонга чиқиши керак эди.
Оғир вазн тоифаси вакили бўлган Уокернинг рақиби нигериялик Муҳаммад Усман расмий тарози маросимига бир неча соат қолган бир пайтда жангдан "ечилди". Улар ўртасидаги жанг UFC Fight Night 261 турнирининг прелим карди доирасида ўтказилиши керак эди.
Усманнинг нима сабабдан жангда иштирок эта олмаслиги сабаби очиқланмаган. Муҳаммад собиқ UFC чемпиони Камару Усманнинг укаси ҳисобланади. Айни пайтда ташкилотчилар жагни бекор қилмаслик мақсадида бразилиялик Вальтер Уокерга янги рақиб излашяпти.
Ҳавола :
Манба : allboxing
Фикрлар