28 сен 14:31
Янгиликлар
Шахмат
Жавоҳир Синдаров FIDE Excellence Awards 2026 ғолиби бўлди
Кеча Самарқанд шаҳрида 46-Бутунжаҳон Шахмат Олимпиадаси ўз ниҳоясига етди.
Мусобақада иштирок этиб, Олимпиада ғолиби бўлган ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров FIDE Excellence Awards 2026 мукофотининг — «Энг яхши эркак шахматчи» номинациясида ғолиб деб топилди.
FIDE Excellence Awards шахмат оламидаги энг яхши шахматчилар, жамоалар, турнирлар ва бошқа ютуқларни эътироф этишга қаратилган мукофот бўлиб, 2026 йилда илк бор ташкил этилди. Шу тариқа, Жавоҳир Синдоров мукофотнинг илк маросимида энг яхши эркак шахматчи сифатида эътироф этилди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар