UZ

Сўнгги янгиликлар

14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0 11:16Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Алавес"га мағлуб бўлди 0 10:45Бокс. Бугун Жаҳон кубогида 7 нафар боксчимиз жанг қилади 0 09:34Нодирбек Абдусатторов ғалаба эвазига Лондон турнири пешқадамига айланди 0 08:03Фомин Hersonissos Challenger турнирида чемпион бўлди 0 07:32"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида шармандали ҳисобда мағлуб бўлди 0 07:01Майкл Моралес: "Ислам Махачевдан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпман" 0 21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0

08 май 13:24
Янгиликлар

Футбол

ЖЧ-2018га борадиган осиёлик ҳакамлар учун семинар ташкил этилди

Малайзия пойтахти Куала Лумпур шаҳрида ЖЧ-2018да ишлайдиган осиёлик ҳакамлар учун икки кунлик семинар ўтказилди.

Маълумки, ЖЧ-2018да ОФКдан жами 17 нафар ҳакам иштирок этади. Улардан 6 нафари бош ҳакам, 10та қанот ҳаками ва бир нафар видео ассистент ҳакам. Семинарда ОФК ҳакамлар қўмитаси раҳбари Чунг Монг Гю сўзга чиқиб шундай деди:

- "Биз жаҳон чемпионатида ишлайдиган осиёлик барча ҳакамлар билан фахрланамиз. Жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи бор ОФКдан катта гуруҳдаги ҳакамлар бригадаси иштирок этади, бу эса осиёлик ҳакамлар рейтинги жаҳон миқёсида кўтарилаётганини билдиради. Ўйлайманки, 15 июль куни ўтказиладиган финал баҳсини бошқариш бизнинг ҳакамларга ишониб топширилади".

Ҳакамлар учун навбатдаги семинар мундиал бошланишига 10 кун қолганида Москвада ташкил қилинади. Хабарингиз бор, ЖЧ-2018да биздан уч нафар ҳакам - Равшан Эрматов, Абдулҳамид Расулов ва Жаҳонгир Саидов ўйинларни бошқаради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг