UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

10 окт 18:00
Янгиликлар

Дзюдо

ЖЧ-2022. Давлат Бобонов - жаҳон чемпиони!

Тошкентда дзюдо бўйича 35-жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугун, 10 октябрь куни уч нафар ҳамюртимиз медаллар учун кураш олиб борди. Эркаклар ўртасида -90 кг вазн тоифасида Токио Олимпиадаси совриндор Давлат Бобонов, аёллар ўртасида эса -70 кг вазнли Гулноза Матниязова ҳамда Шоҳиста Назарова юртимиз шарафини ҳимоя қилди. 

Эътиборлиси, -90 кг вазн тоифасида эркаклар ўртасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Давлат Бобонов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионига айланди.


Спортчиларимизнинг иштирокига оид янгиликларни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ


Финал баҳсини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бевосита "Ҳумо Арена"дан кузатиб борди. 


Давлат Бобонов жаҳон чемпиони! У учта шидо эвазига италиялик рақибидан устун келди!


Финал блок старт олди. Аввалига аёллар ўртасида -70 кг вазн тоифасидаги дзюдочиларнинг медаллар учун курашлари ўтказилади. Ундан сўнг эркаклар ўртасида медаллар учун баҳс бошланади. 


Бобонов финалда италиялик Кристиан Парлатига қарши курашади. Ушбу баҳс тахминан 17:30дан сўнг бошланади. 


-70 кг вазн тоифасида Гулноза Матниязова бронза учун ўтиш жангида германиялик Мириам Буткереитга қарши курашди ва муддатидан олдин ютқазди. Шу тариқа Матниязова мусобақадаги иштирокини якунлади. 


-90 кг вазн тоифасида Давлат Бобонов грузиялик Лаша Бекаурини мағлуб этди ва финалга йўл олди!


Бобонов ярим финалда грузиялик Лаша Бекаурига қарши, Матниязова эса бронза учун ўтиш баҳсида германиялик Мириам Буткереитга қарши курашади.


Гулноза Матниязова чорак финалда хорватиялик Барбара Матичга қарши курашди ва афсуски имкониятни бой берди. Лекин бронза учун ҳали имконият бор. У ўтиш босқичида қатнашади.


-90 кг вазн тоифасида Давлат Бобонов чорак финалда болгариялик Ивайло Ивановга қарши татамига чиқди ва ИППОН эвазига ғалабага эришди!


-70 кг вазнли Гулноза Матниязова учинчи босқичда туркиялик рақибасини Golden Score'да ИППОН эвазига мағлуб этди! Чорак финал!


-90 кг вазнли Давлат Бобонов кореялик Жеу Оп Ханга қарши татамига чиқди ва ИППОН эвазига ғалаба қозонди! У чорак финалга йўл олди!


-70 кг вазн тоифасида Гулноза Матниязова британиялик рақибаси Петерсон Поллардни шидолар эвазига мағлуб этди ва учинчи босқичга йўл олди.

-90 кг вазн тоифасида Давлат Бобонов словакиялик рақибидан устун келди


-70 кг вазн тоифасида Гулноза Матниязова америкалик рақибасини мағлуб этди.


Афсуски, -70 кг вазнли Шоҳиста 40 сония ичида ютқазди. 


Бугун ўзбек спортчиларининг иштирокини Шоҳиста Назарова бошлаб беради. У бироздан сўнг Хитой Тайпейи вакиласига қарши курашади. 


Дзюдочиларимиз ЖЧни қуйидаги рақибларга қарши бошлашади: 

-90 кг: Давлат Бобонов - Петер Зилька (Словакия)

-70 кг: Гулноза Матниёзова - Чантал Райт (АҚШ)

-70 кг: Шоҳиста Назарова - Ю Жунг Лиао (Хитой Тайпейи)

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг