UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

05 июн 23:03
Янгиликлар

Футбол

ЖЧ-2022 саралаш босқичи. Украиналик томонидан урилган ягона гол Уэльсни Жаҳон чемпионатига олиб чиқди

Теглар :  ЖЧ-2022
ЖЧ-2022 Европа минтақаси саралаш босқичининг плей-офф ўйини ҳисобланган Уэльс – Украина учрашуви якунланди.

Эслатиб ўтамиз, Украинадаги нотинч вазият сабаб терма жамоа иштирокидаги учрашувлар кейинроққа қолдирилганди. Плей-офф ярим финалида украинлар Шотландияни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ҳал қилувчи баҳсда эса уларга Гарет Бэйл етакчилигидаги Уэльс терма жамоаси рўбаро келди. Учрашувнинг 34-дақиқасида қанотдан оширилган тўпни Ярмоленко ўз дарвозасига жойлаб қўйди. Ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади. Якунда уэльсликлар зафар қучиб, Қатарда ўтказиладиган мундиал йўлланмасини қўлга киритди.

Уэльс терма жамоаси қуръага кўра, "Б" гуруҳида Англия, Эрон ва АҚШ терма жамоалари билан куч синашади.

Уэльс – Украина 1:0

Гол: 1:0 – 34, автогол Ярмоленко.

Уэльс – Хеннесси, Робертс, Дэвис, Родон, Ампаду, Уильямс (Норрингтон-Дэвис, 90), Рэмзи, Аллен, Бэйл (Уилсон, 83), Мур, Джеймс (Джонсон, 71).

Украина – Бущан, Караваев, Матвиенко, Забарный, Миколенко, Ярмоленко, Цыганков (Мудрик, 77), Степаненко (Сидорчук, 70), Малиновский (Шапаренко, 70), Зинченко, Яремчук (Довбик, 77).

Огоҳлантиришлар: Аллен (2), Джеймс (3), Миколенко (32), Мудрик (90).


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг