UZ

Сўнгги янгиликлар

15:23Бугун Раҳимова, эртага Тимофеева US Open-2026'даги иккинчи давра баҳсини ўтказади 0 14:51"Ман Сити" "Эвертон" вингери Ндиайни 60+5 млн фунтга сотиб олди 0 14:19Нарендра Моди Шавкат Мирзиёевга Жавоҳир Синдаровнинг тарихий бланкасини совға қилди + ФОТО 0 13:46Россия терма жамоаси бош мураббийи: "Энди қаттиқ меҳнат қилишимиз керак" 0 13:21Ядонг Усман Нурмагомедовнинг ҳаракатларига муносабат билдирди 0 12:54Энцо футбол тарихидаги энг қиммат трансферлар орасида нечанчи ўринга чиқди? 0 12:28Фьюри Жошуа билан жанг қаерда ўтказилишини тасдиқлади + ФОТО 0 12:02Лондон полицияси Ўзбекистон спорт формасидаги кишини жиноятда гумонлади + ФОТО 0 11:36Расман. Маҳмуд Мурадов фаолиятидаги энг катта гонорар учун жанг қилади 0 11:11Ямаль яна бир совринга эга чиқди 0 10:4510 октябрь кунги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди 0 10:17Царукян UFC`даги қайси қоидани ўзгартирмоқчи эканини айтди 0 09:49Асу Алмабаевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0 09:24Михаил Мудрик "Челси"дан "Тоттенхэм"га ўтди 0 08:58Тўрт йил олдин Мурадовни ютган Борральо Хамзат Чимаевнинг "вызов"ига "ответ" қилди 0

05 сен 08:50
Янгиликлар

Футбол

ЖЧ-2022 саралаши. Бугун Ўзбекистон мусобақадаги юришини бошлайди

Теглар :  Футбол
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлидаги дастлабки ўйинни ўтказади.

Эктор Купер бошчилигидаги футболчиларимиз Рамаллоҳ шаҳрида Фаластин терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Кеча ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ва бир нафардан футболчи иштирокида ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Эктор Купер: "Жаҳон чемпионатига чиқишнинг ҳеч қандай сири йўқ"         

Фаластин бош мураббийи: "Июль ойидан бери саралаш баҳсларига тайёргарлик кўрдик"         

Бугунги баҳсда Ўзбекистон оқ, Фаластин эса қизил рангли формада ўйнайди.

Учрашувни хитойлик Фу Минг бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.

Кеча шунингдек иккала жамоа ўйин бўлиб ўтадиган стадионда расмий машғулотни ўтказишди.

Бугунги баҳс Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади. СПОРТ телеканали учрашувни тўғридан-тўғри намойиш этади. Ўйинни Хайрулла Ҳамидов шарҳлаб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг