UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0 10:02Пётр Ян: "Мовсарнинг Волкни мағлуб этиш учун иккита варианти бор" 0 09:31Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди 0

12 окт 08:20
Янгиликлар

Футбол

ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди

Кеча Осиё қитъасида ЖЧ-2026 саралаш босқичининг навбатдаги тур учрашувлари ўтказилди.

Қатар мезбонлик қилаётган "А" гуруҳининг иккинчи турида БАА Ўмонга қарши майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Айни вақтда ушбу гуруҳда БАА 3 очко билан турнир жадвалини бошқариб бормоқда. Қатар ва Ўмон ҳисобида 1 тадан очко бор.

Гуруҳнинг 3-тур ўйини 14 октябрь куни бўлиб ўтади. ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш учун Қатар ушбу баҳсда ғалаба қозониши шарт бўлса, БААни дуранг натижа ҳам қониқтиради.

Саудия Арабистони мезбонлигида ўтаётган "Б" гуруҳининг 2-турида Ироқ Индонезияга қарши майдонга тушди. Учрашув 1:0 ҳисобида ироқликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Турнир жадвалида айни вақтда Саудия Арабистони ва Ироқда 3 тадан очко бор ва улар 14 октябрь куни ЖЧ йўлланмаси учун ўзаро баҳс олиб боради. Иккита баҳсда мағлуб бўлган Индонезия ЖЧ йўлланмаси учун курашдан чиқди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг