UZ

Сўнгги янгиликлар

16:31"Милан" Бельгия терма жамоаси аъзосини 50 млн еврога сотиб олишга яқин 0 15:59Ислам Махачев: "Доғистонликлар ҳеч қачон бир-бири билан жанг қилмайди" 0 15:26Царукян Маурисио Руффига қарши жанг олдидан ўз лақабини ўзгартирди + ФОТО 0 14:59ИНТЕРВЬЮ. Масхарабозлардан чарчаган, 6 та UFC турнирида ишлаган таниқли ММА мураббийи Жасур Алижонов билан жонли интервью 0 14:28ESPN АПЛнинг энг яхши футболчилари рўйхатини тузиб чиқди 0 13:58Конор Махачевдан енгилган ватандоши Гэррига юзланди 0 13:27Махачев Холлоуэйга жавоб қайтарди: "Буни сен тушунишинг қийин" 0 12:54Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 12:26ОЧЛ 2 турнирига қуръа ташланди: "Насаф" БАА, Кувайт ва Баҳрайн жамоалари билан ўйнайди 0 11:50Шаҳрам Ғиёсов ниҳоят, Шоҳжаҳон Эргашевнинг чақирувларига муносабат билдирди 0 11:19Холлоуэй Махачевнинг икки вазн чемпионлигини шубҳа остига олди 0 10:44Лас-Вегасдаги UFC турнирининг асосий жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 10:16Янги мавсум "Барселона"да ким сардор бўлиши маълум 0 09:49Рамазон Темиров ўрнига Муҳаммад Мокаевга янги рақиб берилди + ПОСТЕР 0 09:18Рамазон октагонга чиқадиган UFC 333 турнири карди яна учта жанг билан тўлдирилди 0

20 май 09:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жек Кэттерол нима учун Шаҳрам Ғиёсов билан жангга рози бўлганини очиқлади

23 май куни Мисрнинг Гиза шаҳрида Александр Усик иштирокидаги катта профессионал бокс турнири бўлиб ўтади.

Оқшом доирасида ярим ўрта вазн тоифасида вақтинчалик WBA чемпионлик камари учун ҳам жанг ташкил қилинади ва унда ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов британиялик Жек Кэттеролга қарши рингга кўтарилади. Жек нима учун ушбу жангга рози бўлгани, мажбурий даъвогар бўлган Дэвин Хейни билан учрашиш имкониятини кутмаганини тушунтирди.

Кэттеролнинг сўзларига кўра, Ғиёсовга қарши жанг таклифини қабул қилишда у ўзининг биринчи ярим ўрта вазн тоифасидаги тажрибасини ҳисобга олган. Бу дивизионда у уч йилдан ошиқ вақт давомида мажбурий даъвогар мақомида бўлган. 

"Бу менинг ҳаётимдаги психологик жиҳатдан энг оғир давр эди, - деди инглиз The Ring нашрига берган интервьюсида ўша даврни эслаб. - Аммо мен учун таклиф қилинган ҳар қандай жанг бошқа имкониятдан воз кечиш учун жиддий асос бўлиши керак ва бу вариант айнан шундай. Муддатидан саккиз-ўн ҳафта олдин менга таклиф қилинган катта бокс кечасида WBA чемпионлиги учун жанг. Мен бу имкониятдан воз кечмоқчи эмасман... 32 ёшдаман ва исталган рақиб билан жанг қилишга тайёрман. Хэйни истамаяптими — унда менга Шаҳрамни беринглар деб айтганман".

Маълумот учун, Жек Кэттерол проф боксдаги фаолиятида 32 ғалаба (14 нокаут) ва 2 мағлубият қайд этган. Шаҳрам Ғиёсов эса 17 та жангининг барчасида зафар қучган. Ушбу жангларининг 10 тасини муддатидан аввал якунланган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг