UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39Ислом бирдамлиги ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:37Биринчи ярим ўрта вазн тоифасида WBC чемпионида допинг аниқланди 0 19:16Ламин Ямалга мукофот топширилди + ФОТО 0 18:55Енгил атлетикачиларимиз Ислом бирдамлиги ўйинларини 14 та медаль билан якунлашди 0 18:43Пара пауэрлифтинг: Бекзод Жамилов Риёд-2025 ўйинларида бронза медалини қўлга киритди! Бу Ислом бирдамлиги ўйинларидаги сўнгги медалимиз бўлди 0 18:34Жаҳон кубогида муваффақиятли иштирок этган боксчиларимиз Тошкентга қайтди (ФОТО) 0 18:13Жаҳон кубоги. Финал чиптаси учун кечаётган ўзбек дербисининг илк партияси якунланди 0 17:52Туркия терма жамоаси Испанияда йирик ўғриликка дуч келди 0 17:31GGG World Boxing президенти лавозимига ягона номзод бўлиб қолди 0 17:10Усик замонавий боксдаги асосий муаммони айтди 0 16:49Пара пауэрлифтингчи Қудратой Тошпўлатова Ислом бирдамлиги ўйинларида кумуш медалга эга чиқди 0 16:28"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди? 0 16:07Хабиб Нурмагомедов Павел Дуровга мурожаат қилди 0 15:46Ислам Махачев UFC P4P рейтингида биринчи ўринга қайтганига муносабат билдирди 0 15:25Сўнгги куннинг илк медалини жиу-житсучимиз тақдим этди 0

08 июл 14:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жиу-житсу юлдузи Маркус "Бучеча" UFC`да дебют қилади

Бразилия жиу-житсу бўйича қора белбоғ соҳиби, грепплингда ADCC ва IBJJF турнирларининг кўп карра чемпиони Маркус "Бучеча" Алмейда фаолиятини UFC лигаси оғир вазн тоифасида давом эттиради.

Бразилиялик 35 ёшли аралаш яккакураш устасининг ONE Championship лигаси билан шартномаси якунига етди. Энди у 26 июль куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ўтказиладиган UFC турнирида октагонга чиқади. Унинг дебют жангдаги рақиби словакиялик 33 ёшли Мартин Будай бўлади. Абу-Дабидаги турнирда ҳамюртларимиз Богдан Гусков ва Рамазон Темиров ҳам ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказишади.

Маълумот учун, "Бучеча" ҳисобида профессионал октагонда ўтказилган 6 та жанг (5 та ғалаба ва 1 мағлубият) бор. У барча жангларини ONE Championship лигасида ўтказган. Альмейда ғалабали жангларининг барчасини биринчи раунддаёқ "финиш" қилган. Ягона мағлубиятини Умар Кейндан қабул қилиб олган. Сўнгги жангини ўтган йилнинг ноябрь ойида эронлик Амир Алиакбарини бўғиб қўйганди.

Мартин Будай эса UFC промоушенида 7 та жанг ўтказишга улгурган. 2023 йилнинг декабрь ойида фаолиятидаги ягона мағлубиятини Шамиль Газиевдан қабул қилиб олган. Ўшандан кейин у Андрей Орловский ва Уран Сатибалдиевни таслим этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг