13 дек 11:55
Янгиликлар
Жокович Аsics компанияси билан янги кроссовка моделини чиқаради
Янги моделдаги кроссовка Court FF3 Novak деб номланади ва 1 январдан сотувга чиқарилади. Сербиялик теннисчи Австралиядаги турнирларда янги пойабзал кийишни режалаштирган.
"Аввалига мен ўзгаришни хоҳламаслигимни айтдим. Олдинги ҳомийдан Asics'га ўтганимда (2018 йилгача Жокович Adidas кроссовкаларида ўйнаган - тах.) мен худди юк машинасидан спорт автомобилига ўтгандек бўлдим. Менга ҳаракат қилиш осонроқ бўлганини ҳис қилдим ва янада мослашувчан бўлдим. Бу кроссовкаларда йўналишни тезда ўзгартириш ва осон силжиш мумкин.
Нима учун ҳамма нарса яхши бўлса ўзгариш керак? Бундан ҳам яхшироқ пойабзал чиқариш учун ҳаракат қилган маъқул”, — дея Жоковичнинг сўзларини келтиради Tennis365.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жокович Court FF2 Novak кроссовка моделидан фойдаланган.
Фикрлар