UZ

Сўнгги янгиликлар

14:53Месси «Интер Майами» сафида нечта ўйин ўтказиб юбориши маълум 0 14:26Биласизми? Олимпия ўйинлари очилиш маросими бу сафар стадионда ўтказилмайди 0 14:05Расман. Маҳмуд Мурадов кейинги жангини кимга қарши ўтказиши тасдиқланди. Унинг рақиби ҳам собиқ UFC жангчиси! 0 13:44Формула-1. Оскар Пиастри – Венгрия Гран-приси ғолиби! 0 13:23Расман: "Арсенал" "Аякс" дарвозабони билан шартнома имзолади 0 13:02"Тур де Франc" кўп кунлик пойгасининг ғолиби аниқланди 0 12:41Жаҳон чемпионати йўлланмаси ўртага қўйилган Ўзбекистон чемпионатида ғолиблар маълум 0 12:20Жервонта Дэвис Париж-2024 Олимпия ўйинларига боради 0 11:59"Ювентус" Йилдизни қўйиб юборишни хоҳламаяпти 0 11:38UFC'га ўтиш истагида бўлган Заурбек Сидаков Гэтжи билан бирга шуғулланди + ФОТО 0 11:17Олимпиадада Қозоғистон таркибида неча нафар "легионер" иштирок этиши маълум 0 10:56Диана Шнайдер мавсумдаги учинчи совринини қўлга киритди 0 10:35МЮ яна бир топ ҳимоячи билан келишувга эришди 0 10:14Ўзбекистон терма жамоасининг шахмат Олимпиадаси учун таркиби маълум 0 09:53Гамбург турнирида чемпион аниқланди + ФОТО 0

01 июн 17:50
Янгиликлар

Теннис, Қизиқарли!

Жокович билан ўйнаган Ғофур Исмоилов, умрбод четлатилган Темур Исмоиловдан Жўрабек Каримов давригача. ХХI асрда Ўзбек теннисчиларининг "Ролан Гаррос Жуниор"даги иштироки қандай бўлган?

Бугун Франция пойтахти Парижда теннис бўйича "Катта Дубулға" таснифига кирувчи ёшлар ўртасидаги "Ролан Гаррос" турнирининг саралаш баҳслари старт олади.

Бироз аввал Olamsport.com сайтида ушбу турнирда ўзбекистонлик Амир Милушев ҳам иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик. Уч йиллик танаффусдан сўнг "Ролан Гаррос Жуниор"да яна ўзбек теннисчилари кортга чиқади.

Хўш, ушбу "Катта Дубулға" турниридаги натижаларимиз қандай бўлган? Бугун ушбу турнирда ХХI асрдаги иштирокимизга тўхталамиз...




— "Ролан Гаррос Жуниор" турнирида илк бор 2003 йилда Ғофур Ишматов ўзбек теннисчилари орасида биринчи бўлиб иштирок этади. Ўша пайтда 16 ёш бўлган Ғофур саралашнинг илк босқичида мисрлик Омар Хедаятни мағлуб этади. Иккинчи босқичда эса ўша пайтда дунё тенниси қироли бўлишини ўзи ҳам билмаган сербиялик (Ўша пайтда Югославия) Новак Жокович билан дуч келади. Учрашувда Жокович 7/5, 6/0 ҳисобларида ғалаба қозонади. Қизиғи, асосий тўрдаги иккита босқичда ҳам қийинчиликсиз ғолиб бўлган Жокович чорак финал йўлида мағлубиятга учрайди. Ўша йили мусобақада швейцариялик Стэн Вавринка ғалаба қозонади. Унинг кеча "Ролан Гаррос"ни иккинчи даврада ютқазиб, тарк этганидан хабарингиз бўлса керак.




Кейин эса орада нақ саккиз йиллик танаффус юзага келди. 2005 йилларда ўзбек теннисида Истомин етишиб чиқди, аммо у биратўла катта теннисга қадам қўя қолди.

— 2012 йилда эса ёш Темур Исмоилов "Ролан Гаррос"даги омадини синаб кўради. У саралаш раундида биринчи рақамли теннисчи сифатида қайд этилганига қарамай, биринчи босқичдаёқ хорватиялик Филип Вегарга ютқазади. Исмоилов ўсмирлар дунё рейтингида 28-ўрингача етиб борди. Аммо унинг карьераси кутилганидек чиқмади. Икки йил олдин эса у ҳақдаги кутилмаган янгиликни ўқиган бўлсангиз керак: Ўзбекистонлик теннисчи умрбод четлатилди: сабаби - келишилган ўйинлар!...





— Бир йиллик танаффусдан сўнг, 2014 йилда ўзбек теннисига "ёриб кирган" Жўрабек Каримов ўз даврини бошлайди. Аммо бу бироз омадсиз чиқади. Жўрабек саралашнинг биринчи босқичида аргентиналик Жорди Аркноадани (13) енгади. Иккинчи босқичда жанубий кореялик Сьёнг Чан Хонгга мағлуб бўлишига қарамасдан, Жўрабекка Lucky loser (мағлубиятга учраган, аммо омадли теннисчи) йўлланмаси берилади ва у асосий тўрга йўл олади. Асосий тўрдаги илк ўйинда эса Каримов бразилиялик Марсело Зорманн олдида ожиз қолади...





— 2015 йил. Шу билан, ўзбек теннисидаги энг ёрқин даврлар бошланади. Бир йил ичида ўз рейтингини сезиларли кучайтириб олган Жўрабек Каримов энди асосий тўрдан баҳсларга киришади. Биринчи бўлиб франциялик Максиме Петель, кейин эса жанубий кореялик Сьёнг Чанг Хонни енгади ва ўзига хос реванш олади. Афсуски, ҳамюртимиз чорак финал йўлида ҳозирда дунёнинг ўн еттинчи рақамли теннисчиси бўлмиш Томми Полга ютқазиб қўяди.





— 2016 йил. Шу йили ёшлар ўртасидаги "Ролан Гаррос" турнирида нақ икки нафар теннисчимиз иштирок этади: Ҳумоюн Султонов ва Жўрабек Каримов. Уларнинг иккиси ҳам асосий тўрдан бошлайди. Ҳумоюн Султонов илк ўйинида франциялик Карентин Мутетга мағлуб бўлиб мусобақани тарк этади, Жўрабек эса яна "ўзини кўрсатади". У асосий тўрнинг биринчи босқичида италиялик Лиам Каруанани, иккинчи босқичда эса исроиллик Ишаи Ольелни мағлуб этади. Афсуски, яна учинчи раундда мағлуб бўлади Жўрабек. Бу сафар канадалик Феликс Ожьедан! Ўша йили Ожье финалга қадар етиб бориб, франциялик Жеффри Бланканеуга мағлуб бўлган эди.





— 2018 йил. Бир йиллик танаффусдан сўнг Сергей Фомин "ўйинга кирди". Ҳумоюн ва Жўрабек эса энди катта теннис вакиллари эди! Фомин саралашнинг биринчи босқичида япониялик Тайсеи Ичикавани, иккинчи босқичда эса франциялик Максенс Бежьени мусобақадан чиқариб юборади. Ҳамюртимиз асосий тўрнинг илк раундида чехиялик Ондрей Стайлерни ҳам мағлуб этади. Аммо иккинчи раундда америкалик тажрибали Тристьян Бойер олдида ожиз қолади. Умуман олганда, биринчи иштирок учун бу ажойиб бўлган эди.





— 2019 йил. Бу сафар ҳам Фомин кортга чиқди. Аммо жуда омадсиз бўлди. Рейтинг очколари сабаб Сергей ўз иштирокини асосий тўрдан бошлади. Аммо биринчи раунднинг ўзида япониялик Шинтаро Мочизукига мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этади. Ўша йили Мочизуки ярим финалга қадар етиб борган эди.




Шу билан теннисимиздаги қора кунлар бошланди ва уч йиллик танаффус юзага келди. Албатта бунга сабаблар талайгина. Биринчиси бу юртимиздаги теннис мусобақаларининг кеский камайганидир. Айнан шу мусобақалар бизга кўпгина иқтидорларни кашф этиб берган эди.

— Иккинчи йилдирки, Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги теннис мусобақалари кўпайиб бормоқда. Ва бу ўзининг илк эффектини бермоқда: бугун 17 ёшли Амир Милушев ўзбек теннисчилари орасидаги уч йиллик танаффусдан сўнг "Ролан Гаррос Жуниор" турнирида кортга чиқади. Унинг ўйинларини биз илк бор "Дэвис Кубоги"да АҚШга қарши кўрган эдик. Ишонамизки, Амир бугун ҳам ҳудди шу тарзда, ўзига ишонган ҳолда ўйин кўрсатади!





Диёрбек Мавлонов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг