06 окт 09:32
Янгиликлар
Теннис
Жокович "Ролан Гаррос" 1/4 финалчисига айланди
Дунёнинг биринчи ракеткаси Новак Жокович Париж шаҳрида давом этаётган Франция Очиқ чемпионатининг чорак финалига йўл олди.
Сербиялик юлдуз мусобақанинг тўртинчи босқичида рейтингнинг 16-поғонасидан жой олган россиялик Карен Хачановни уч сетда мағлубиятга учратди - 6/4, 6/3, 6/3.
Икки соату 23 дақиқа давом этган баҳсда Новак 2 та, Карен 5 та эйс зарбасини амалга оширди. Жокович ўзаро учрашувлардаги ҳисоб мувозанатини йириклаштирди - 6:1.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар