08 авг 10:28
Янгиликлар
Теннис, Токио-2020
Жоковични мағлуб этган теннисчи лифтда 40 дақиқа қамалиб қолди
Дунёнинг биринчи ракеткаси сербиялик Новак Жоковични Олимпиада баҳсларининг илк босқичида мағлубиятга учратиб, катта шов-шув кўтарган Хуан Мартин Дель Потро лифтда қамалиб қолди.
Аргентиналик теннисчи айнан Жоковичга қарши кечадиган учрашувга кетаётган пайтда меҳмонхонанинг лифтида қамалиб қолган. Теннисчининг агенти Хорхе Виалининг айтишича, Хуан Мартин лифтда 40 дақиқани ўтказган.
Кейин эса уни гандбол бўйича Аргентина терма жамоаси аъзоларининг ёрдами билан бандиликдан “озод” қилишган.
Ҳавола :
Фикрлар