UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0 18:44Муҳаммаджон Машарипов — ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпиони! 0 18:24"Жаҳон чемпионлик камари учун жанг - унинг қайтишига туртки бўлиши мумкин" - менежер Кличко ҳақида гапирди 0 17:41UFC 2021 йилдан бери жанг ўтказмаган спортчини четлатди 0 16:36Исраэль Адесанья UFC Qatar турнирининг марказий жанги учун тахмин берди 0 15:55Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогида иштирок этадиган боксчиларимиз таркиби эълон қилинди 0 15:30"Бунёдкор" ва "Сўғдиёна" собиқ легионерига Ўзбекистон клублари қизиқиш билдирди, аммо у ўз мамлакатида қолди 0 14:14Бектемир Мелиқўзиев ESPN рейтингида кучли ўнликка кириб олди 0 13:39Ҳасанбой Дўсматовнинг чемпионлик жанги тасдиқланди 0 12:28Манба: Усман Нурмагомедов жамоаси билан БААда ҳибсга олинганидан сўнг Россияга қайтди 0 11:47"Пахтакор"га қарши ўйин олдидан "Ал-Иттиҳод" бош мураббийи 6 нафар ёш футболчини асосий жамоага жалб қилди 0 11:13Макгрегор Перрининг устидан мазах қилди 0 10:35Тошкентда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олди 0 09:56Хабиб октагонга қайтиш учун таклиф қилинган 200 миллион доллардан воз кечди 0 09:05ЖЧ-2030`да ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин 0

20 авг 15:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жон Жонс Ислам Махачевни барча даврларнинг энг буюк жангчиси деб тан олишдан бош тортди

Яқиндагина Жон Жонс Ислам Махачевни тарихнинг энг буюк жангчиларидан бири деб атаган эди, бироқ у россияликни ҳозирнинг ўзидаёқ бу рўйхатнинг энг юқори поғонасида туриши мумкинлигига мутлақо қўшилмайди.

"Ижтимоий тармоқларга кирдим ва янги энг буюк жангчи пайдо бўлганини эшитдим? Ҳайронман. Менга буни қандай қилиб мантиққа тўғри келишини тушунтириб беринг", — деб ёзди Жонс ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ва UFC`да энг кўп чемпионлик ғалабаларига эришган жангчилар рўйхатини тақдим этди.

Ушбу рўйхатда биринчи ўринни Жон Жонснинг ўзи эгаллаб турибди, унинг ҳисобида UFC чемпионлик жангларида 16 та ғалаба бор. Ислам Махачев эса 7 та ғалаба билан ўн иккинчи ўринда жойлашган.

Жонсдан ташқари, россиялик жангчидан олдинда Алекс Волкановски, Жозе Альдо, Исраэль Адесанья, Ренди Кутюр, Метт Хьюз, Андерсон Сильва, Валентина Шевченко, Аманда Нуньес, Деметриус Жонсон ва Жорж Сен-Пьер каби спортчилар бормоқда.

Ўтган дам олиш куни енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камарини ҳимоя қилиш бўйича рекорд ўрнатган Ислам Махачев ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпионлик камарини илк бор ҳимоя қилди. У ҳакамларнинг якдил қарори билан Йен Мачадо Гэррини мағлуб этди ва ташкилот тарихидаги энг узун ғалабали серия бўйича янги рекорд ўрнатди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг