30 дек 14:20
Янгиликлар
Бокс/ММА
Жон МакКарти UFC`га қайтишга тайёр
"ММАнинг умумий қоидалари" асосчиси Жон МакКартининг Bellator ва PFL промоушенлари билан шартномаси якунига етди.
У дунёнинг энг кучли лигасижа шарҳловчи-эксперт сифатида ишлашга тайёр эканини маълум қилди.
"Билмадим, менинг хизматларим UFC`га керакмикан, лекин мен ишлашга тайёрман. UFC шарҳловчиларининг асосий вазифаси мухлисларга ММА ва хусусан ўша жангнинг нозик жиҳатларини тушунтириб беришдан иборат. Уларда ҳакамлик иши, қоидалар бўйича тушунча деярли йўқ. Бу энг катта камчиликлардан бири. Уларга айнан мен керакман деган фикрни билдиришдан йироқман, лекин шундай билимга эга шарҳловчи бугунги кунда UFC`га керак. Шарҳловчи-эксперт жангдаги вазиятни тўғри баҳолай олиши ва ечим бера олиши шарт", - деди Жон МакКарти.
Ҳавола :
Манба : fighttime
Фикрлар