UZ

Сўнгги янгиликлар

12:18Мухлислар Рафаэль Надални тик туриб олқишлашди (ВИДЕО) 0 11:48MPL 9 турнири доирасида Озарбайжон - Бразилия тўқнашуви гувоҳи бўламиз + ПОСТЕР 0 11:12"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади 0 10:35UFC чемпиони навбатдаги жангини эълон қилди 0 10:12Рафаэль Надаль Барселонада мағлуб бўлди 0 09:39UFC чемпиони Алекс Перейра ўзига янги қайлиғ топди. Қиз UFC'га бегона эмас + ФОТО 0 09:16Аббосбек Файзуллаев ЦСКАдаги шерикларини ош билан сийлади 0 08:40Қодирхон Ғаниев илк бор ўз камарини ҳимоя қилади. Рақиб ва жанг манзили аниқ + ПОСТЕР 0 08:17Александр Зверев Мюнхенда чорак финалга йўл олди 0 07:38Ўзбекистонлик ММА жангчиси Хамзат Чимаев билан шуғулланмоқда + ФОТО 0 07:14Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Малайзия устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 02:53"Реал" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! 0 01:59"Бавария" "Арсенал"ни мағлуб этиб, ЕЧЛ ярим финалига чиқди 0 19:32U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон мусобақани ғалаба билан бошлади. Кейинги бекат Кувайт 0 19:11Артур Бетербиев - Дмитрий Бивол жангининг расмий постери намойиш қилинди + ПОСТЕР 0

19 авг 10:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жошуа Усикка мағлуб бўлса фаолиятини якунлайдими? Британиялик жавоб берди

Эртага Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида узоқ кутилган профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.

Британиялик боксчи Энтони Жошуа украиналик чемпион Александр Усикка қарши реванш жанги ҳақида гапирди. Жошуанинг сўзларига кўра, у Усикка мағлуб бўлган тақдирда ҳам фаолиятини якунламайди.

"Фаолиятимни тугатиш ҳақида ўйлаётганим йўқ. Олдинда энг катта жанглардан бири бор ва агар ҳозир кетиш ҳақида ўйласам, бу менинг ичимда кўп шубҳа уйғотади. Одамлар доимо савол беришади. Лекин мен фаолиятимни давом эттиришни хоҳлайман. Сабаби, мен боксни яхши кўраман", — деди Жошуа.

"Бу менинг жаҳон камари учун кетма-кет 12-жангим. Рақибим жаҳондаги энг яхши боксчиларидан бири. Бу менинг Олимпия чемпионига қарши учинчи жангим. Мен ҳар қандай вазн тоифасида энг яхши жангчилардан бири билан жанг қилишим керак. 

Агар мен бирор-бир жангчига ютқазиб қўйганимда кетиш ҳақида гапириш мумкин эди. Лекин сайёрамиздаги энг яхши жангчилардан бирига ютқазиб, фаолиятимни тугатиш ҳақида гапириш аҳмоқлик. Бу қандай сафсата? Одамларнинг фикрини ҳурмат қиламан. Лекин кетиш ниятим йўқ!", - дея Жошуанинг сўзларини келтиради Mirror.

Эслатиб ўтамиз, боксчилар ўртасидаги илк жанг ўтган йилнинг 26 сентябрида бўлиб ўтган эди.

Аввалроқ, ушбу жангга нафақат украиналик боксчининг, балки Тайсон Фьюрининг ҳам вакант камари қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг