UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

21 авг 18:33
Янгиликлар

Футбол

Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо клубдаги миссияси ҳақида сўзлаб берди.

"Мен ҳам ҳозирга, ҳам келажакка ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Албатта, мен ғалаба қозонишни хоҳлайман. "Реал Мадрид"нинг яна зафар қучишини истайман, чунки бу уларнинг табиий ҳолатидир. Лекин, биринчи мартадагидек, мен мураббийнинг иши фақат ҳозирги кун билан чекланмайди — у келажакни тайёрлаш билан ҳам боғлиқ деган тушунчани ўзгартиришни хоҳламайман.

Одамлар мени қаттиқ дисциплинар ёндашув билан келади деб ўйлашади. Йўқ. Мен соғлом фикр билан келаман. Биринчи кундан бошлаб мен ўйинчилардан айнан соғлом фикрни талаб қиламан. Келиш вақти, кетиш вақти, тренажёр залидаги иш, майдондаги иш, тактик таҳлил билан якка тартибдаги иш… Профессионаллик, касбга ҳурмат ва айниқса клубга бўлган ҳурмат нуқтаи назаридан улардан талаб қиладиган ҳамма нарсам мен учун соғлом фикрдир. Ва ўйлайманки, улар ҳам буни соғлом фикр нуқтаи назаридан қабул қилишади.

Мен буни испан тилида қандай айтишни билмайман, лекин португал тилида мен учун жуда муҳим бўлган бир ибора бор: биз "Реал"да ишлашимиз керак эмас — биз "Реал" учун ишлашимиз керак. Мен учун бу ҳаммамиз ҳар куни қабул қилишимиз, тушунишимиз ва амалга оширишимиз керак бўлган тамойилдир. Мен айнан мана шу нарсани олиб кирмоқчиман: "Реал" манфаати учун меҳнат қилиш", — дейди Моуриньо Мадрид клубининг расмий сайтига.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг