UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

02 апр 14:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жозеф Спенсер жамоаси беш кун қолганида Тим Цзю билан жанг қилишдан бор тортмоқда, сабаби ўзига хос!

Америкалик боксчи Жозеф Спенсернинг жамоаси Австралия вакили, собиқ жаҳон чемпиони Тим Цзюга қарши бўлажак жангдан мамнун эмас.

Fox Sports Australia хабарига кўра, Спенсер жамоаси жанг учун тайинланган уч нафар ҳакам ҳам австралиялик эканлигини билганидан кейин жаҳли чиққан. Улар жангни тарк этиш эҳтимоли мавжудлиги ҳақида хабар берган.

Жозефнинг отаси ва бош мураббийи Жейсон Спенсер бу қарорни танқид қилиб, 10 ҳафта олдин унга ҳакамлар орасида фақат бир нафар австралиялик вакил бўлишини ваъда қилинганини айтди.

Cпенсернинг ўзи ҳам марказий жангни тарк этишга қарши эмас. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда барчаси Тим Цзю жамоасига боғлиқ.

Жанг 6 апрелга режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг