04 ноя 18:30
Янгиликлар
"Камарни унга совға қилишди". Ти Жей Диллашоу UFC чемпиони ҳақида гапирди
Шунингдек у Стерлингни осонлик билан мағлуб этиш мумкин бўлган жангчи деб ҳисоблайди.
"Мен таваккал қилдим ва шунинг учун ҳам бу таваккалчиликка асосланган ўйин дейилади. Албатта мен ўтириб, операция қилдиришим мумкин эди. Аммо яна қачон чемпионлик жангини олардим? Ҳаёлимда биргина фикр бор эди - операцияга бораман ва бир йил сафдан чиқаман. Шундан кейин менга чемпионлик жангини беришларига хеч қандай кафолат йўқ эди. Ўйлайманки, айни пайтда осонлик билан мағлуб этиш мумкин бўлган чемпион бор.
Умуман олганда шундай фикр борки, аввалига унга камарни совға қилишди. Кейин эса реваншда Янни мағлуб этди. Ҳа, у ажойиб спортчи, унинг ажойиб ғалабали серияси бор, у чўққига чиқиб олди - аммо уни барчадан кучли чемпион деб ҳисобламайман. Уни дивизиондаги энг зўри демаган бўлардим", - деди Диллашоу.
Фикрлар