UZ

Сўнгги янгиликлар

14:32Осиё чемпионати финалида боксчимизни мағлуб этган Нурбек Оралбай ўз фикрини билдирди 0 14:11Царукян Оливейра билан реванш ўтказмоқчи: "Унга BMF камари тўғри келмайди" 0 13:50Тайсон Фьюри: "Агар шундай бўлса, жамоамдагиларга мени "отиб ташланглар" дедим" 0 13:29"Реал" дарвозабони Куртуа жароҳатдан кейин қачон сафга қайтиши маълум 0 13:0848 ёшли Йоэль Ромеро Гекторга қарши жанг ўтказади 0 12:47Тўй яқин чоғи - Синдаров Гиннес рекордлар китобига киритилган ҳамкасбига кўнгил қўйдими? (+ФОТО) 0 12:26Флойд Мейвезер АҚШ солиқ хизматига 7,3 млн доллар қарз 0 12:05Осиё кубоги. Қизларимиз бугун 1/2 финал йўлланмаси учун майдонга тушади 0 11:44Жон Жонс қайтиш масаласини ёпди 0 11:23Соҳибжамол Осиё чемпионати совриндори! Жалолов финалда, Жамаловда кутилмаган мағлубият 0 11:02Белал Муҳаммад Прохазка - Улберг жанги ғолибни айтди 0 10:41"Вест Хэм" ғалабага эришиб, "Тоттенхэм"ни 18-ўринга "кузатиб" қўйди + ВИДЕО 0 10:20Бугун 5 нафар эркин курашчимиз Осиё чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 09:59"Мен 100% қафасдаги жанг тарафдориман". Жо Байденнинг ўғли Трампнинг ўғилларига "вызов" ташлади 0 09:38Таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига бағишланган флешмоб ўтказилди ФОТОРЕПОРТАЖ 0

22 ноя 12:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Камару Усман Фрэнсис Нганнуни ҳимоя қилди

Камару Усман дўсти Фрэнсис Нганну жисмоний куч ишлатиб, UFC раҳбари Дана Уайтдан жангларининг биридан кейин 50 минг доллар бонус талаб қилгани ҳақидаги ҳикояга ишонмайди.

"Мен у ерда бўлмаганман, лекин ҳаммаси айнан шундай бўлган деб ўйламайман", - деди Усман Генри Сехудо билан бирга олиб борадиган Pound 4 Pound подкастида.

Сехудо ҳамсуҳбати ушбу вазиятни тасвирлашда жаҳоннинг энг кучли лигаси раҳбари ёлғон гапирганига ишора қиляптими ёки йўқлигига аниқлик киритди.

"Мен шундай дедимми? Йўқ, асло ундай эмас. Мен фақат шуни айтмоқчиманки, бундай вазиятни тасаввур қилиш қийин. Дана Уайтнинг олдига бориб, шундай дейиш мумкин: "Ишхонангга қайт, Дана! Чек дафтарчасини ол. Менга 50 минг бер. Ва яна: "О, Хантер, кетяпсанми? Қани, орқангга қайт, ҳали гаплашиб бўлганимиз йўқ.

Биз айнан шу манзарани тасаввур қиламиз, аммо бунга ишониш қийин. Чунки бу Дана Уайт. Унда ҳам Фрэнсисга ўхшаган шундай аура борки, сен тушунасан: бу одам билан ўзингни муносиб тутганинг маъқул. Фрэнсиснинг жангчига хос қўрқинчли аураси бор. Данада эса бошқача, ахир у UFC раҳбари. Шунинг учун, Дана Уайтнинг ёнида бўлган ҳар бир киши ўзини шундай тутиши кераклигини тушунади.

Бунга ишонишим қийин, лекин бу нотўғри демоқчи ҳам эмасман. Мен фақат ҳамма нарса содир бўлаётган воқеаларнинг маълум манзарасини тасаввур қилишга мажбур этган иқтибосда айтилганидек бўлмаслиги мумкинлигини айтмоқдаман, холос", - дея тушунтирди Усман.

Фрэнсис Нганну ҳозирча ушбу вазиятга ҳеч қандай изоҳ бермади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг