UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23Осиё ўйинларининг тўққизинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 19:11Манба: ФИФА президенти тез орада Тошкентга келади 0 18:48Эртага 5 нафар боксчимиз Осиё ўйинлари чорак финалида жанг қилади 0 18:12Медаллар рейтинги: Осиё ўйинларининг саккизинчи кунидан кейин ҳам ўрнимизни сақлаб турибмиз 0 18:00Осиё ўйинларининг саккизинчи кунини тўртта медаль билан тугатдик: шулардан иккитаси олтин! 0 17:32"Ўзбекистонга қарши ўйинда гол уриб, жамоамни ғалаба сари етакламоқчиман" - Нвадике Уче 0 16:45Ўзбекистон - 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси чемпиони! 0 16:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон сўнгги турда Украинани мағлуб этди ва чемпионликни қўлга киритди 0 14:06Нокаутларга бой ўтган UFC Vegas 121 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 12:37Расман! Маҳмуд Мурадов янги йил олдидан чемпионлик жанги ўтказади 0 11:42Формула-1. Жорж Расселл — Озарбайжон Гран-приси ғолиби! 0 09:55Элдор Шомуродов Эронни ютиш сири ҳақида гапирди 0 01:04Mangu 5: Фурқатбек Ёқубов иштирокидаги чемпионлик жанги муддатидан аввал ниҳоясига етди 0 00:40Муҳиддин Мамажонов Тошкентда Магомед Салиевга қарши жанг қилди 0 22:28Бобур Тагиев "Mangu 5" турнирида ғалаба қозонди 0

07 июн 08:02
Янгиликлар

Теннис

Каспер Рууд: "Невараларимга Надаль билан "Ролан Гаррос" финалида ўйнаганимни айтиб бераман"

"Ролан Гаррос" финалида Рафаэль Надалга мағлуб бўлган норвегиялик Каспер Рууд ўйиндан кейин бир қатор саволларга жавоб берди.

Каспер Рууд "Ролан Гаррос"нинг қайси финали кўпроқ ёққани ҳақида гапирди - 2013 йилда трибунадан Рафаэль Надалга мухлислик қилганими ёки унга 3/6, 3/6, 0/6 ҳисобида мағлуб бўлгани.

"Менга иккаласи ҳам ёқди, лекин, албатта, Надальга қарши ўйнаш ёқимли. Бу лаҳзани бутун умр эслаб юраман. Ҳозирча, бу фаолиятимдаги энг ёрқин ўйин.

16-17 йилдан бери Рафанинг ўйинларини кузатиб келаётганимни айтгандим. Шунинг учун, у билан учрашишим синов эди, лекин жуда ёқимли. Учрашувни янада шиддатлироқ қилганимда жуда яхши бўларди, аммо бу тарих. Бир куни невараларимга "Филипп Чатрие" кортида финалда Рафа билан ўйнаганимни айтиб бераман. Эҳтимол, улар: "Вой, ростдан ҳам?" ми дейишар. Ва мен "ха" деб жавоб бераман. Эҳтимол, бу лаҳзадан узоқ вақт роҳатланаман”.

Шунингдек, у финалнинг қайси лаҳзаси кўпроқ эсда қолгани ҳақида жавоб берди.

"Улар жуда кўп. Гурунт тўплари ҳар доим эсда қоларли бўлади ва шунинг учун зарбалар ҳам чиройли амалга оширилди.

Кортда диктор Рафанинг неча марта турнирда ғолиб чиққанини санаб ўтганида кулгили бўлди. Рўйхат чексиз бўлиб туюлди. У аниқ 30 сония давомида ўқилди.

Билли Жин Кингдан финалчига бериладиган совринни олиш ҳам ёқимли бўлди. У спортимиз афсонаси ва у билан учрашганим ёқимли бўлди”, - дея Рууднинг сўзларини келтиради "Ролан Гаррос" матбуот хизмати.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг