UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Жавоҳир Умматалиев чорак финалга йўл олди, навбатдаги рақиб жиддий! 0 18:29ЖЧ-2025. Миразизбек Мирзахалилов эронлик рақибига дарс бериб қўйди - боксчимиз чорак финалда! 0 18:21Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум 0 18:00Исроил Мадримов қозоғистонлик бокс юлдузига қарши жанг қилишга тайёр 0 17:38Ситора Турдибекова ЖЧ чорак финалига йўл олди 0 17:31"Мен нафақага чиқмадим" - Жон Жонс UFC'даги мақсади ҳақида гапирди 0 17:10U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди 0 16:49Феруза Казакова бразилиялик рақибасини мағлубиятга учратиб, ЖЧ чорак финалига йўл олди 0 16:33Нодирбек Абдусатторов 8 соатлик ўйин ўтказди. Самарқандда ўтказилаётган турнирда вазият қандай? 0 16:16"Чимаев билан жангни қўлдан бой бермайман. Менга аутсайдер мақоми ёқади" - Имавов 0 15:52Махачев Делла Маддалена қай томонлама хавфли рақиб эканлигини айтди 0 15:26Хабиб катта пул ваъда қилинган бўлсада, Мейвезер билан жанг қилишдан бош тортган экан 0 15:01Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди 0 14:38Кроуфорд ва Канело жанги учун гонорарлар маълум қилинди 0 14:16Қозоғистон Ливерпулдаги ЖЧда учинчи йўқотишга учради 0

08 июн 23:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кайла Харрисоннинг бугунги ғалабасидан кейин Аманда Нуньес октагонга қайтишини эълон қилди

Чемпионлик жанги якунланиши билан ҳар икки аралаш яккакураш устаси октагонга илк face to face маросимини ҳам ўтказиб олишди.

Бугун АҚШнинг Нью-Жерси штати Ньюарк шаҳрида рақамланган UFC 316 турнири ўтказилиб, оқшомнинг co main-event жангида аёллар ўртасида ўта енгил вазн тоифаси чемпиони Жулианна Пенья даъвогар Кайла Харрисонга қарши октагонга кўтарилди. 

Жангнинг иккинчи раундида Кайла рақибасини кимура, яъни қўлини оғритиш усули билан мағлубиятга учратиб, янги UFC чемпионига айланганди. Дзюдо бўйича икки карра Олимпиада чемпиони бўлган Харрисоннинг кимура усулини бажаришда айнан дзюдо қўл келган. 

Ушбу тўқнашув якунланиши билан икки вазнда собиқ UFC чемпиони Аманда Нуньес Кайла билан жанг учун ҳам фаолиятини қайта тиклашини эълон қилди. Бразилиялик "шер" UFC`даги сўнгги жангини 2023 йилнинг 10 июнь куни Ирен Алдана қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. Айнан ўша жангдан кейин Аманда фаолиятини якунлаган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг