UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

03 май 15:15
Янгиликлар

Дзюдо

Kazan Grand Slam турнирида иштирок этадиган таркибимиз маълум

Теглар :  ДзюдоҚозон
Хабарингиз бор, 5-7 май кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтади.

Бу жаҳон чемпионати олдидан ўтказиладиган сўнгги IJF мусобақаси ҳисобланади. Қозон татамиларида 15 нафар дзюдочимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Жароҳати сабаб Ҳикматуллоҳ Тўраев ва Бекмурод Олтибоев Татаристондаги турнирни ўтказиб юборади.  

Шунингдек, -81 кг вазн тоифасидаги биринчи рақамли дзюдочимиз Шарофиддин Болтабоев ҳамда -52 кг вазндаги етакчи вакиламиз, Осиё чемпиони, кадетлар ўртасида жаҳон чемпиони Диёра Келдиёрова ҳам Қозонга бормайди. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, терма жамоа бош мураббийи Илиас Илиадис ҳам Татаристон марказига учмайди. 

Терма жамоа таркиби:

ЭРКАКЛАР 

-60 кг: Шарофиддин Лутфуллаев 

-60 кг: Дилшод Баратов

-66 кг: Дилшод Йўлдошев

-66 кг: Артём Штурбабин

-73 кг: Жалолиддин Бойназаров

-81 кг: Суҳроб Турсунов

-81 кг: Ғиёсжон Бобоев

-90 кг: Достон Мейлиев

-90 кг: Шермуҳаммад Жандриев

-100 кг: Муҳаммадкарим Ҳуррамов

+100 кг: Алишер Юсупов


ҚИЗЛАР

-52 кг: Сита Кадамбаева 

-70 кг: Гулноза Матниязова 

-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

+78 кг: Рината Илматова

Мураббийлар - Бекзод Тўрабоев, Ўктам Раҳмонов, Нелля Киямова

Шифокор - Жавлон Ҳасанов, Стромм Нелли

Менежер - Элдор Қаҳҳоров 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
03 май 23:43:41
.Sherzod.
Turner reglamentida Xikmatullo Turayevni ishtirok etishi qayd etilgan, ertaga qura bo‘ladi bilvolamiz
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг