UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Қозоғистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевга жавоб қайтарди 0 18:30Одилхон Камолов "Alash & Mangu" турнирида жанг қилади 0 17:54"Барселона" январь ойида "Челси" футболчисини ижарага олишга тайёр 0 17:09Мунгия — Зон жанги ғолиби Бектемир Мелиқўзиев билан тўқнаш келади 0 16:40Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум — манба 0 16:27Кудерметова ва Тимофеева Гуанчжоу турнири финалига чиқди 0 15:15Сауль Альварес тарозига чиқди, бугун чемпионлик жанги! 0 14:44Дунёнинг энг яхши мураббийи номига номзодлардан бири овоз бериш якунларига кўра бирорта ҳам очко тўплай олмади 0 14:13Уч нафар эркин курашчимиз жой олган RAF рейтинги янгиланди 0 13:42Раҳмонов жамоасидагилар собиқ UFC чемпиони билан бўладиган жангга изоҳ беришди 0 13:11Александр Волков: "Жон Жонс энг буюк, лекин мен уни мағлуб эта оламан" 0 12:40"Арсенал" етакчиси "Бавария"га ўтиши мумкин 0 11:59Терма жамоамизнинг сўнгги гуруҳи Жаҳон чемпионатига йўл олди 0 11:28WTA 500. Раҳимова ва дунёнинг 23-ракеткаси ўртасида финал тақдири ҳал бўлди 0 10:47Суперлига. Бугун яна учта учрашув бор 0

26 мар 18:48
Янгиликлар

Дзюдо

Кемран Нуриллаев Тбилиси "Катта Дубулға" финалида жанг ўтказди

Айни дақиқаларда Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" турнирининг медаллар учун финал учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Ҳозиргина эркаклар ўртасидаги -60 кг вазн тоифасида олтин медаль учун ўтказилган финал беллашуви якунланди. Ҳал қилувчи учрашувда ҳамюртимиз Кемран Нуриллаев грузиялик Темур Нозадзега қарши татамига чиқди ва вазари эвазига имкониятни бой бериб қўйди.

Таққослаш учун, Темур Нозадзе Олимпиада рейтингида 2420 очко билан 23-поғонадан жой олган. Кемран Нуриллаев эса 1465 очко билан 39-ўринни банд этган. Тбилиси "Катта Дубулға" турнири Кемранга кумуш медаль билан бирга 700 рейтинг очкосини ҳам тақдим этди.

UPD. Ҳакамлар қарорига кўра, Кемран мумкин бўлмаган хавфли ҳаракатни амалга оширган. Шу сабабли, мағлубиятга учради.  

Рейтинг:    

Фикрлар

   
26 мар 19:03:28
Mansur Baltaev
Қанақа вазари ? Хансоке эвазига мағлуб деб топишди ,рақибини жуда чиройли айлантириб ташлаганди хавфли ҳаракат қилди деб ҳисоблашди (
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг