17 авг 07:43
Янгиликлар
Бокс/ММА
Кевин Холланднинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум
17 сентябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида жойлашган T-Mobile Arena'да UFC Noche мусобақаси бўлиб ўтади.
Ташкилотчилар томонидан оқшомнинг асосий кардидан ўрин олган яна бир жанг эълон қилинди. Унда ярим ўрта вазн тоифаси вакиллари - америкалик Кевин Холланд (25-9-0) ҳамда австралиялик Жек Делла Мадделена (15-2-0) тўқнаш келади. Жанг 3 раунд этиб белгиланган.
Маълумот учун, UFC Noche мусобақасининг марказий жанги аёллар ўртасида ўта енгил вазн чемпиони, мексикалик Алекса Грассо ҳамда Қирғизистон вакиласи Валентина Шевченко ўртасида кечади.
Эслатиб ўтамиз, Кевин Холланд сўнгги жангини 27 июль куни Майкл Кьезага қарши ўтказиб, муддатидан илгари ғалабани ўзиники қилган эди. Жек Делла Мадделена эса 15 июль куни Бассил Ҳафездан устун келганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар