UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Россияда Қозоғистон ва Ўзбекистон боксчилари рақобати таҳлил қилинди 0 18:15Шаҳрам Ғиёсовнинг вазнидаги Жейрон Эннис икки йўналиш чемпиони билан музокара олиб бормоқда 0 17:54"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда 0 17:33Волкановски Ислам Махачевни UFC тарихидаги энг буюк жангчилар Топ-5 рўйхатига киритдими? 0 17:12Мовсар Евлоев Лерон Мёрфи устидан қозонган ғалабаси ҳақида фикр билдирди 0 16:51Дана Уайт Евлоев — Волкановски эҳтимолий чемпионлик жанги ҳақида гапирди 0 16:30Кенан Йилдиз "Ювентус"да замонавий рекорд ўрнатди 0 16:09Жон Жонс Алекс Перейрага қарши жанг нега бекор бўлганини тушунтирди 0 15:48Дана Уайт Ислам Махачевнинг кейинги рақиби ҳақида гапирди 0 15:27Том Аспиналл оғир кўз жароҳатидан кейинги тикланиш жараёни ҳақида гапирди 0 15:06Моуриньюнинг "Бенфика"си чемпионатда мағлуб бўлгани йўқ 0 14:45Евлоев ўз дивизионида бир кўрсаткич бўйича Волкановскига етиб олди 0 14:24Иман Хелиф профессионал рингда дебют қилади 0 14:03Гимнастикачи қизларимиз Минск турнирида 6 та медаль қўлга киритишди 0 13:42Артета Лига кубогини ютишга ишонмоқда 0

22 дек 08:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Кейн Веласкес озодликка чиқиши мумкин

Оғир вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Кейн Веласкеснинг 2026 йил бошида қамоқдан озод қилиниши айтилмоқда.

Бу ҳақда UFC’нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони, Веласкеснинг дўсти, ҳозирда телеэксперт ва аралаш яккакурашлар бўйича таҳлилчи бўлиб ишлаётган Даниэль Кормье хабар берди.

"Кейн Веласкеснинг шартли равишда озодликка чиқиш санаси келгуси йилнинг февралига кўчирилди. Келинг, чемпион сўнгги бир неча йил ичида бошидан кечирганларидан сўнг уйига қайтиб, ҳаётини янгидан бошлаши учун илтижо қилайлик.

Уйда бўлган даври мобайнида у ҳеч кимга хавф туғдирмади, фақат мураббийлик билан шуғулланди. Умид қиламанки, бу янгилик унга байрамлар арафасида куч бағишлайди ва у уйга қайтишга тайёргарлик кўради, эҳтимол, кейинги йилнинг бошида. Кейн учун дуо қилишда давом этинг, уни қўллаб-қувватланг", - деди Кормье.

Эслатиб ўтамиз, Кейн Веласкес 2022 йилнинг февраль ойида қиз фарзандини ҳимоя қилиш ортидан қотилликка уриниш ва бошқа бир қатор жиноятларда айбланиб ҳибсга олинганди. MMA’да 43 ёшли америкалик 17 та жанг ўтказган. У 14 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этган. 2015 йил июнь ойида Кейн бразилиялик Фабрисио Вердумга ютқазиб, UFC чемпионлигини йўқотганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг