UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0 16:24Ўзбекистондаги футбол мавсумини "куз-баҳор" форматига ўтказиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда 0 14:39ESPN талқинига кўра 30 ёшгача бўлган энг яхши ММА жангчилари рейтинги эълон қилинди 0 11:28Самбо. Жаҳон чемпионатини иккита олтин медаль билан бошладик 0 20:05Расман: Отабек Шукуров Сербия клубига ўтди 0 19:47Осиё ўйинларининг сўнгги медалларга бой ўтадиган кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум 0 18:50Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 18:22Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркияга имкониятни бой берди 0 17:30Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида спортчиларимиз 9 та медаль қўлга киритишди: шулардан 4 таси олтин! 0 21:42Осиё ўйинларининг ўн учинчи кунида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг 0 21:00Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:45Осиё ўйинларининг ўн иккинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 19:08Эртага Осиё ўйинларида боксчиларимизни учта финал кутмоқда (бошланиш вақтлари) 0

21 май 10:19
Янгиликлар

Кураш, Тадбирлар

"Китоб челленж" акцияси эстафетасини белбоғли кураш федерацияси раҳбари давом эттирди

Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ўзи тахсил олган мактабга китоблар совға қилди

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизда китобхонликка қаратилаётган эътибор ёшларимизда мутолаа маданиятининг юксалишига хизмат қилаётгани аҳамиятлидир. 

Президентимиз томонидан илгари сурилган ушбу хайрли ташаббус туфайли эндиликда мамлакатимизда раҳбар-ходимлар, зиёлилар, ишчи ходимлар ўзлари ўқиган умумий ўрта таълим мактабларига китоблар совға қилишмоқда. 

Хусусан, кеча 20 май куни Ўзбекистон миллий белбоғли кураш федерацияси раиси, белбоғли кураш бўйича UWW (Бутун дунё курашлар олами)нинг халқаро тоифадаги ҳаками Равшан Дастиров Чирчиқ шаҳар, Иқбол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ўзи ўқиган 18-умумий ўрта таълим мактаби кутубхонасига ўзбек миллий ҳамда жаҳон адабиёти намоёндаларининг сара асарларидан иборат китоблар жамланмасини совға қилди. 

Шунингдек, Р.Дастиров болалигида бошланғич синф ўқитувчиси бўлган Сабоҳат опа Норметова билан ҳам кўришиб, миннатдорчилик сифатида ташаккурнома ва гулдаста  ҳадя этди.    

- Биз мактабимизда билим олиб, кейинчалик жамиятимизда, эл орасида нафи тегадиган, элда эъзоз топган битирувчиларимиз билан фахрланамиз, - дейди мактаб бошланғич синф ўқитувчиси С.Норметова. - Мактабимиз кутубхонасига жисмоний тарбия ва спортни, жумладан миллий спорт турларимиздан бўлган белбоғли курашни мамлакатимизда оммалаштириб, жаҳонга кенг қулоч ёзишида алоҳида ҳисса қўшиб келаётган, менинг бошланғич синфдаги энг фаол аълочи ўқувчим бўлган Равшанжон Дастировнинг бундай хайрли ишларидан жудаям мамнун бўлдик. Шу мактабда ўқиб, таълим олиб, элда обрў топган ўқувчимнинг сара адабиётлар совға қилиши ўқувчиларимизнинг китобга янада меҳр қўйиши ва шу орқали  тасаввур олами, дунё қараши кенгайиб, маънавияти шаклланишига хизмат қилади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг