UZ

Сўнгги янгиликлар

20:33Рамазон Темиров Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:13Шуҳрат Мақсудов “Бунёдкор” футбол академияси директори этиб тайинланди 0 19:43"Яхши текканди" — Гусков Анкалаев билан жангдаги бурилиш нуқтаси ҳақида гапирди 0 19:07Тошкент халқаро ўқув-машғулот йиғини бошланди, унда Диёра Келдиёрова ҳам шуғулланяпти + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:44Шавкат Раҳмоновнинг қачон октагонга қайтиши айтилди 0 18:18Роналду клубида улкан муаммо: "Ал Насср"га трансфер тақиқи таҳдид солмоқда 0 17:49Ростовцев ва Цветков Италиядаги турнирда шоҳсупага кўтарилди + ФОТО 0 17:26Гусковнинг вазнидаги чемпион Карлос Ульберг Анкалаевнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 17:02Тўрабек Хабибуллаев Арманистонда чемпион бўлди, яна уч боксчимиз шоҳсупада! 0 16:37"Сукут сақлашни маъқул кўргандим, лекин...". Пирло Италия ФФ билан барбод бўлган келишув ҳақида гапирди 0 16:12Афсонавий Аюбхон Камолов 50 ёшида жанг қилди 0 15:43Богдан Гусков Анкалаевдан қабул қилган мағлубиятига изоҳ берди 0 15:17Собиқ ҳамюртимизни мағлуб этган Кудерметова Mubadala DC Open асосий тўрига йўл олди 0 14:46Фликнинг сабри тугади: "Барселона" Кундени сотишга тайёр 0 14:22Макгрегорнинг қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди 0

16 фев 04:48
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари, Қишки спорт турлари

Комилжон Тўхтаев: “Гигант слаломдаги иштироким менга янада ишонч бермоқда”

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида иштирок этаётган ҳамюртимиз Комилжон Тўхтаев бугун слалом дастуридаги чиқиши билан мусобақадаги иштирокига якун ясайди.

Кеча спортчимиз италиялик мураббийи Маттиа Жианесси билан сўнгги тайёргарликни олиб борди. Қуйида уларнинг эртанги старт олдидан фикрларини ҳавола қиламиз:

Маттиа Жианесси: “Гигант слаломдаги иштирокимиздан кўнглим тўлди. Олдимизга қўйган мақсадга етиша олдик. Албатта, европалик спортчилар билан бундай рақобат олиб боришнинг ўзи эмас. Эртага бўлиб ўтадиган слаломда ҳам энг яхши натижамизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз”.

Комилжон Тўхтаев: “Энг мураккаб давр ортда қолди. Асосийси биринчи дастурни муваффақиятли якунлаб олиш эди. Гигант слаломдаги иштироким менга янада ишонч бермоқда. Бу энергия менга слаломда бироз таваккаллик билан тезликни оширишга чорлаяпти. Насиб қилса, эртага ҳам кўнгилдагидек иштирок этиб, ушбу Олимпиададаги иштирокимга чиройли якун ясайман”.

Маълумот учун, ҳамюртимиз бугун Тошкент вақти билан соат 07:15 да биринчи стартини амалга оширишса, 10:45 да иккинчи бор трассага чиқади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг